Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Умида Пўлатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали пиелонефритда буйрак нефросклерозининг эрта диагностик маркёрларини аниқлаш», 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2297.
Илмий раҳбар: Мухамедова Нурхон Халимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019. Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хаджиметов Абдугафур Ахатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Сурункали пиелонефрит билан оғриган беморларда нефросклерозни лаборатор биомаркерларини аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали пиелонефрит мавжуд беморларда пешобдаги буйрак шикастланиш маркёрлари (моноцитар хемотактик оқсил-1 ва трансформацияловчи ўсиш омили -β1) миқдори аниқланган;
сурункали пиелонефритдаги нефросклероз мавжуд беморларда қон зардобидаги Виллебранд омили, плазминоген активатори ингибитори-1, фибрин деградация маҳсулотлари  миқдори бўйича эндотелиал дисфункция роли аниқланган;
сурункали пиелонефрит билан оғриган беморларда нефросклероз маркери сифатида пешобдаги интерлейкин-1,6,8,10 кўрсаткичлари аҳамияти асосланган;
сурункали пиелонефрит негизида ривожланувчи нефросклерозни даволаш босқичларида буйрак тузилмаларини шикастланиш даражасини босқичма-босқич эрта ташхислаш учун интерлейкин-1,6,8,10, моноцитар хемотактик оқсил-1, трансформацияловчи ўсиш омили-β1 маркерларини алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясиининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 24 августдаги 08/024-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13-июндаги №8н-р/290-сонли маълумотномаси). Тошкент шаҳар 34-ОП сининг 16.05.2023 йилдаги 34-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндошув сурункали пиелонефрит негизида ривожланаётган нефросклерозни эрта ташхислаш, мувофиқлаштирилган даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имкониятини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда анъанавий тестлар қўлланилганда, беморларни лаборатория диагностикаси учун умумий харажатлар 2 536 250 сўмни, таклиф қилинган усулда эса 2 348 180 сўмни ташкил этди. Иккала схема ҳам самарали бўлиб, кунлик иқтисод  қиймати 188.070 сўм бўлиши аниқланди. Хулоса: сурункали пиелонефрит негизида ривожланаётган нефросклерозни эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига  маблағнинг ўртача 188.070 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали пиелонефрит негизида ривожланувчи нефросклерозни эрта ташхислаш, олдини олиш усуллари тўғрисида маълумот беради ва даволашни мувофиқлаштириш  имконини яратади. Ушбу ташхислаш усулининг жорий этилиши сурункали пиелонефрит негизида буйрак нефросклерози ривожланиш  фоизини камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13-июндаги №8н-р/290-сонли маълумотномаси). 2022 йил 3-сентабрда илмий ишга Тошкент тиббиёт академиясининг №981 рационализаторлик таклиф гувоҳномаси берилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар сурункали пиелонефрит негизида ривожлананаётган нефросклерозни беморларда эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда юқорида кўрсатилган лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш бошқа қўшимча маркёрлар аниқланиши учун керак бўладиган сарф харажатларни чеклайди, ҳамда уларни даволаниши учун керак бўладиган шифохона кунини қисқартиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250.000 сўм, бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 200.000 сўмни ташкил этади. Шифохонага даволаниш кунининг 10 кундан 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 500 минг сўм, бюджет ҳисобидан эса 400 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: беморларда сурункали пиелонефрит негизида ривожланувчи нефросклерозни ташхислаш  тадбирларини муқобил ўтказиш, уларга шифохонага даволаниш учун керак бўлган маблағларнинг 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 400.000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 500.000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: тавсия этилаётган диагностика маркёрлари сурункали пиелонефрит негизида нефросклероз ривожланаётган беморларда касалликни эрта ташхислаш, нефропротектив терапияни мувофиқлаштиришда аҳамиятга эга. Бу эса асосланмаган препаратларга сарф бўладиган ортиқча молиявий харажатларни кескин камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13-июндаги №8н-р/290-сонли маълумотномаси). Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 14.06.2023 йилдаги 52-сонли буйруғи. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали пиелонефрит негизида нефросклероз ривожланаётган беморларда даволаш ва профилактика сифати яхшиланган. Шунингдек, мақсадли текширув диагностик ва даволашдаги полипрагмазиянинг олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали пиелонефрит негизида нефросклероз ривожланаётган беморларда ортиқча асбобий  ва лаборатор текширувларнинг тежалиши, мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилишини олдини олиш. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. Шифохонага даволаниш кунининг 10 кунда 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан  500000 сўм, бюджет ҳисобидан  эса 400 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Беморларни лаборатория диагностикаси учун кунлик иқтисод қилиш қиймати 188.070 сўм бўлиши аниқланган. Хулоса: сурункали пиелонефрит негизида нефросклероз ривожланаётган беморларда лаборатор ташхислаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларда шифохонага даволаниш учун керак бўлган маблағларнинг 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 400000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 500000 сўмга ва лаборатория диагностикаси учун эса 188.070 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илмий тадқиқот давомида олинган натижалар сурункали пиелонефрит негизида ривожланувчи нефросклерозни лаборатор текширувларда эрта аниқлашга ва оғир асоратларни олдини олишга ёрдам беради. Ушбу диагностика усулининг жорий этилиши сурункали пиелонефрит негизида буйрак нефросклерозини ривожланиш  фоизини камайтиради. Энг муҳими бу маркёрларни аниқлашни даволаш-профилактика муассасаларининг бирламчи бўғинларида ҳам амалга ошириш мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 14.06.2023 йилдаги 52-сонли ва Тошкент шаҳар 34-ОП сининг 16.05.2023 йилдаги 34-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндошув сурункали пиелонефрит негизида ривожланаётган нефросклерозни эрта ташхислаш, мувофиқлаштирилган даво чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали пиелонефрит негизида нефросклероз ривожланаётган беморларда ортиқча асбобий ва лаборатор текширувларининг тежалиши, мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилишининг олди олинди. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. Хулоса: сурункали пиелонефрит негизида нефросклероз ривожланаётган беморларда лаборатор ташхислаш  тадбирларни тўғри ўтказиш ушбу беморларда шифохонага даволаниш учун керак бўлган маблағларнинг 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 588070 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 688070 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши: Шукурова Умида Пўлатовнанинг “Сурункали пиелонефритда буйрак нефросклерозининг эрта диагностик маркерларини аниқлаш” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг  2022 йил 6-майдаги 03/1645-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish