Sayt test rejimida ishlamoqda

Байжанов Дамир Сарсенгалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестиция фаолиятини ислом молия инструментлари орқали молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2192
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якипбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алмардонов Илҳом Музробшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Этакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини ислом молия инструментлари орқали молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ва ўзаро боғланган инвестицион лойиҳалар йўналишини танлаш ва портфелини тузиш орқали молиялаштиришда «Муробаҳа» исломий инструментидан фойдаланиш асосланган;
Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик муносабатларига асосланган «Мудораба» исломий инструменти асосида молиялаштириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини молиялаштиришда хорижий давлатлардаги мавжуд исломий молиялаштиришга асосланган банклар, инвестиция фондлари ва компанияларнинг маблағларини «Салам» исломий микромолиялаш инструменти орқали жалб этиш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда молиялаштириш манбалари бўйича тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳажмининг ортиши тенденсияси асосида 2027-йилга қадар асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини ислом молия инструментлари орқали молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
турли ва ўзаро боғланган инвестицион лойиҳалар йўналишини танлаш ва портфелини тузиш орқали молиялаштиришда «Муробаҳа» исломий инструментидан фойдаланиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 15-ноябрдаги СМ/08-10/3462-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Оролбўйи инновациялар платформаси орқали лойиҳалар ва дастурлар портфелларини, уларнинг экологик ва техник-иқтисодий экспертизасини, тендерларни жорий қилиш ва натижалардан келиб чиқиб, мониторинг ва баҳолашни тасдиқлаш ҳамда мувофиқлаштириш учун келишилган ва соддалаштирилган тартиб ва механизмлар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни давлат хусусий-шерикчилик муносабатларига асосланган «Мудораба» исломий инструменти асосида молиялаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 15-ноябрдаги СМ/08-10/3462-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рентабеллигини ва унумдорлигини ошириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг уюшмаларини, кооперативларини ташкил қилиш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини молиялаштиришда хорижий давлатлардаги мавжуд исломий молиялаштиришга асосланган банклар, инвестиция фондлари ва компанияларнинг маблағларини «Салам» исломий микромолиялаш инструменти орқали жалб этиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 15-ноябрдаги СМ/08-10/3462-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига замонавий технологияни қўллашни рағбатлантириш учун банк маҳсулотларини қўшма молиялаштириш/субсидиялаш тизимини жорий қилиш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда молиялаштириш манбалари бўйича тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағларининг ҳажмининг ортиши тенденсияси асосида 2027 йилга қадар асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 15-ноябрдаги СМ/08-10/3462-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда молиялаштириш манбалари бўйича тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳамда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг истиқбол кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish