Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Бекзод Муродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирзачўл иқтисодий раёни шаҳарлари ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий географик хусусиятлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Gr197. 
Илмий раҳбар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Абдурашид Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Паҳлавон Рустамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл иқтисодий раёни шаҳарларининг ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий географик хусусиятларини баҳолаш ва ундан самарали фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳарлар ҳудудларини ривожлантириш (ердан фойдаланиш, ернинг капиталлашуви, транспорт ўқи, саноат ишлаб чиқариш) консентрик зона моделининг иқтисодий раён шаҳарларида мос келмаслиги, шаҳар тармоқлари яхлит тизими шаклланмаганлиги назарий асосланган; 
Мирзачўл иқтисодий раёни шаҳар ва шаҳарчаларининг, оилавий уй хўжаликлари, жойланиши, аҳолиси табиий ҳаракатларининг геодемографик ва иқтисодий географик қонуниятлари географик баландлик минтақалари (чўл, адир) бўйича тақсимланиши аниқланган;
Жиззах вилоятида урбанизация жараёнига таъсир этувчи омилларни энг кичик квадратлар усулига асосланган ҳолда кўп омилли регрессия тенгламаси ёрдамида моделлаштирилган, шаҳарлар тўри ва таркибининг (яқин, ўрта ва узоқ муддатли) 2030, 2040, 2050-йиллар прогнози ишлаб чиқилган;
Мирзачўл иқтисодий раёни шаҳар ва шаҳарчаларининг урбанизация даражаси ва ҳудудий урбанистик, демографик таркиби, шаҳар аҳоли манзилгоҳларининг минтақалар бўйича жойланиши карталари АрcГИС дастури асосида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мирзачўл иқтисодий раёни шаҳарлари ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий географик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
Шаҳарлар ҳудудларини ривожлантириш консентрик зона моделининг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари шаҳарларида мос келмаслиги шаҳар тармоқлари яхлит тизим сифатида шаклланмаганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари шаҳарлари ҳудудларини ривожлантиришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 01/00-03/10-4338-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари шаҳарларининг ихтисослашувини, ижтимоий ва ишлаб чиқариш соҳалари ҳудудий ташкил этиш ва уларни ривожлантириш дастурларини такомиллаштириш имкониятини берган;
Географик баландлик минтақалари бўйича Жиззах ва Сирдарё вилоятлари шаҳар ва шаҳарчалари жойланиши, аҳолиси табиий ҳаракати, улардаги геодемографик ва иқтисодий географик қонуниятлар ушбу ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 01/00-03/10-4338-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур вилоятлардаги шаҳар аҳоли манзилгоҳларида урбанизация даражасини кўтариш билан боғлиқ ҳудудий сиёсатга оид дастурларни такомиллаштириш имконини берган;
Жиззах вилоятида урбанизация жараёнига таъсир этувчи омилларни энг кичик квадратлар усулига асосланган ҳолда кўп омилли регрессия тенгламаси ёрдамида ишлаб чиқилган модели Жиззах вилоятида урбанизация жараёнлари ривожланишига қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 01/00-03/10-4338-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур модел вилоятдаги шаҳар аҳоли манзилгоҳларида урбанизация даражасини кўтариш билан боғлиқ дастурларни такомиллаштириш имкониятини берган;
Мирзачўл иқтисодий раёни урбанизация даражаси ва ҳудудий урбанистик таркиби, шаҳар ва шаҳарчаларининг демографик таркиби, шаҳар аҳоли манзилгоҳларининг минтақалар бўйича жойланиши карталари Ўзбекистон Миллий атласининг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари карталарини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2023 йил 15 майдаги 03-03-164-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish