Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳророва Шаҳло Ботировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Идиопатик юз нерви невропатияси жинс диморфизми аспектида (клиник-патогенетик таҳлил)», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.Phd/Tib430.

Илмий раҳбар: Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садикова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд тиббиёт институти.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: эркак ва аёлларда идиопатик юз нерви невропатиясининг клиник-патогенетик аспектларини ўрганиш ва касалликнинг клиник кўриниши, кечиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу касалликнинг даво самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

эркак ва аёлларда идиопатик юз нерви невропатиясининг клиник симптомлари динамикаси ва структурасининг ўзига хослиги ҳамда турли ёшдаги беморларда прозопарез ва қўшимча симптомлар кечиши хусусиятлари фарқланиши исботланган;

жинс диморфизми аспектида идиопатик ЮНН билан касалланган беморларда психологик статус ва вегетатив бузилишларнинг хусусиятлари аниқланган;

касалликнинг турли босқичларида стимуляцион ЭНМГ М-жавоби параметрлари таҳлили асосида юз нервининг ҳолати ва тикланиши аниқланган ҳамда жинс диморфизми аспектида баҳоланган;

идиопатик юз нерви невропатиясини даволашда беморларнинг жинси ва психоэмоционал ҳолатини ҳисобга олиб, қиёсий даво қўлланилиши зарурлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Идиопатик ЮНН билан касалланган эркак ва аёлларда клиник-патогенетик хусусиятларни аниқлаш натижасида қиёсий даволашни такомиллаштириш ва асоратларнинг олдини олиш бўйича олинган натижалар асосида:

идиопатик ЮННнинг жинс диморфизми аспектида клиник-патогенетик таҳлили  бўйича олинган натижалар асосида «Эркак ва аёлларда идиопатик юз нерви невропатияси кечишининг хусусиятлари. Даво усулларини оптимизациялаш» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 8Н-Д/179-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эркак ва аёлларда идиопатик ЮНН асоратларини эрта аниқлаш ва даво чораларини мукаммаллаштириш имконини берган;

идиопатик ЮНН билан касалланган эркак ва аёлларда клиник-патогенетик хусусиятлари бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси неврология бўлимида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 7 декабрдаги 8Н-Д/64 сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида идиопатик ЮННни даволашда даво самарадорлигини 10% га ошириш, клиник-патогенетик хусусиятларга асосланиб, касаллик асоратланишини эрта ташхислаш, беморларда психовегетатив бузилишларни коррекциялаш орқали касаллик асоратланишини сезиларли даражада камайтириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish