Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужаев Илхом Амановичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришнинг истиқболли йўналишлари  (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари мисолида)”, 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.4. PhD/Iqt1483.
Илмий раҳбар: Аллаева Гулчехра Жалгасовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 03/30.12.2019. I.03.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Косимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамова Гавҳар Абсаматовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. 
Диссертация ё'налиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришнинг эксплисит бошқарувига асосланган Ретентион модели маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришга кўра  такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришнинг қайта ишлашга асосланган мулти-инструментал стратегияси бирламчи ресурсларнинг қийматини камайишга кўра такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришнинг 2022-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
тўзқимачилик саноати корхоналари рақобатбардошликни оширишнинг агрегатлашган тизими мақсадлар, жумладан ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш тизимини ўзаро мақбуллаштиришга кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати  корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ассортиментини кенгайтиришга кўра  тўқимачилик саноати корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришнинг эксплисит бошқарувига асосланган Ретентион моделидан “Проф Текст Плюс” МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 2023 йил 12 июлдаги 03/25-1505-сон маълумотномаси; “Проф Текст Плюс” МЧЖнинг 2022 йил 22 ноябрдаги 232-сон маълумотномаси). Натижада корхона фаолиятида ишлаб чиқариш харажатларини 5 фоизгача камайтиришга эришилган;
тўқимачилик корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришнинг қайта ишлашга асосланган мулти-инструментал стратегияси бирламчи ресурсларнинг қийматини камайишга кўра такомиллаштириш бўйича таклиф “Проф Текст Плюс” МЧЖни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 2023 йил 12 июлдаги 03/25-1505-сон маълумотномаси; “Проф Текст Плюс” МЧЖнинг 2022 йил 22 ноябрдаги 232-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши натижасида корхонада 110 млн. сўмлик иқтисодий самараганинг қўшимча олинишига эришилган; 
тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини камайти-ришнинг 2022-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари асосида “Проф Текст Плюс” МЧЖ фаолиятини истиқболда ривожлантиришни асослашда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 2023 йил 12 июлдаги 03/25-1505-сон маълумотномаси; “Проф Текст Плюс” МЧЖнинг 2022 йил 22 ноябрдаги 232-сон маълумотномаси). Таклифда ички имкониятлардан самарали фойдаланиш каби омиллар ҳисобига 2027 йилга келиб жами харажатларни 13 % га қисқариши мумкинлиги асослаб берилган;
тўзқимачилик саноати корхоналари рақобатбардошликни оширишнинг агрегатлашган тизими мақсадлар, жумладан ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш тизимини ўзаро мақбуллаштириш бўйича таклифлар “Проф Текст Плюс” МЧЖни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланил-ган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 2023 йил 12 июлдаги 03/25-1505-сон маълумотномаси; “Проф Текст Плюс” МЧЖнинг 2022 йил 22 ноябрдаги 232-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида корхонанининг иқтисодий самарадорлигини 4,6 фоиз оширилишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish