Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураева Дилсора Нуриддиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёллар ва эркакларда уч шохли нерв невралгиясининг ўзига хос кечиши», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib72.

Илмий раҳбар:Гафуров Бахтиёр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:Олма-ота тиббиёт академияси.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: идиопатик уч шохли нерв невралгияси билан оғриган аёллар ва эркакларда касалликнинг клиник хусусиятларини, патогенетик структурасини,  вегетатив,  психологик  ҳолатини таҳлил қилиш ва давога дифференциал  ёндашувни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

уч шохли нерв невралгиясида касалликнинг кечиши, оғриқ интенсивлиги, хуруж давридаги  психо–вегетатив ўзгаришлар жинслар орасида аниқланган;

уч шохли нерв невралгиясини даволашда беморларнинг жинсини инобатга олиб, қиёсий даво қўллаш мақсадга мувофиқлиги психодиагностик тест ва ЭЭГ натижаларига асосланиб исботланган;

уч шохли нерв невралгиясида бош мия қон томирлар тонуси ва мия биоэлектрик активлигини қиёсий солиштириб жинс диморфизми аниқланган;

даволашда  психодиагностик тест ва ЭЭГ натижаларига асосланиб касаллик хуружларини камайтиришга қаратилган дифференциаллашган даво чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олинган илмий натижалар асосидауч шохли нерв невралгиясида руҳий ўзгаришлар ва касаллик  хуружини камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ва даволаш бўйича олнган илмий натижалар асосида:

«Сурункали уч шохли нерв невралгиясида иккиламчи психологик ўзгаришлар»  номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 сентябирдаги 8н-р/303-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эркак ва аёлларда идиопатик уч шохли нерв невралгиясининг хуружини камайтириб, ремиссия даврининг узайиши ва даво чораларини мукаммаллаштириш имконини яратган;

даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида, тадқиқот натижалари даволаш-профилактика муассасаларига, хусусан Бухоро вилоят Жондор тумани ва Бухоро вилояти Пешку тумани марказий поликлиникаларида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 2 февралдаги 8н-д/8-сон маълумотномаси). Ишнинг натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этиш ва уни таҳлил этиш натижасида уч шохли нерв невралгияси билан амбулатор-поликлиник хизматга қилинган мурожаатлар 6-7 мартага камайиб, даволашга кетадиган сарф-харажатларни 20% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish