Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайкулов Рустам Закировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизми (“Автотранспорт воситаларининг диагностикаси” ўқув фани мисолида)”, 13.00.02.- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5238.   
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз муҳандислик-технология институти.
Илмий  раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари  доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика  фанлари доктори, профессор; Чоршанбиев Зафар Эсанпулатович, педагогика  фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларининг транспорт воситалари муҳандислиги таълим йўналиши талабаларида муҳандислик касбий компетентликни ривожлантириш механизмининг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
муҳандислар тайёрлаш таълим жараёнида талабаларнинг касбий компетентлик (лидерлик, технологик, касбий камолот) ва муҳандислик қобилиятлари (интеллектуал ўзгариш ва экстримал мослашувчанлик)ни трансформациялаш орқали мутахассислик фанларини ўзлаштириш имкониятлари (тежамкорлик ва ихчамлилик) кенгайтирилган;
талабаларнинг муҳандислик касбий компетентлигини ривожлантириш мазмуни ҳамда педагогик жараён натижавий компонентлари мултипредметлилик ва яхлитлик тамойилларга устуворлик бериш асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириснинг фаолиятли ўқув модели тармоқларини аниқлаштириш зарурати асосланган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини автотранспорт воситаларининг диагностикаси ўқув машғулотларида интерфаол таълим методлари ва инновацион технологияларини қўллашда муҳандислик касбий фаолиятига тайёрлашнинг фанлараро интегратив хусусиятларига устуворлик бериш самарадорлиги асосланган;
бўлажак муҳандисларни “Автотранспорт воситаларининг диагностикаси” фанини ўқитиш орқали уларда инновацион муҳандислик касбий фаолиятига тайёргарлигининг адекват мезонлар (мотивацион, когнитив, инновацион фаолиятли) асосида комплекс баҳолаш юзасидан репродуктив, продуктив, қисман изланувчанлик ва креативлик каби даражаларини шакллантиришнинг ўқув-услубий таʼминоти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот  натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муҳандислар тайёрлаш таълим жараёнида бошланғич курслардан бошлаб талабаларнинг муҳандислик касбий компетентлик қобилиятлари (лидерлик, технологик, касбий камолот) ва муҳандислик қобилиятлари (интеллектуал ўзгариш ва экстримал мослашувчанлик)ни трансформациялаш орқали мутахассислик фанларини ўзлаштириш имкониятлари (тежамкорлик ва ихчамлилик) кенгайтирилган таклифлардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг Йевропа Иттифоқининг ЕРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида  2020-2022-йилларда бажарилган 617309-ЕПП-1-2020-1-СК-ЕППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли ТРИГГЕР ("ТРИГГЕР-Триггеринг инновативе аппроачес анд ентрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг сондитионс фор градуатеъс емплоябилитй ин Cентрал Асиа - Марказий Осиёда битирувчиларнинг ишга жойлашиши шароитларини яратиш учун талабаларнинг инноватив ёндашувлари ва тадбиркорлик кўникмаларини йўлга қўйиш) мавзусидаги халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 8-августдаги 02/01-01 – 118-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклиф ва тавсиялар талабаларнинг муҳандислик касбий компетентлик қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг муҳандислик касбий компетентлигини ривожлантириш мазмуни ҳамда педагогик жараён натижавий компонентлари мултипредметлилик ва яхлитлик тамойилларига устуворлик бериш асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириснинг фаолиятли ўқув модели тармоқларини аниқлаштиришни  такомиллаштиришга оид тавсиялардан, Термиз муҳандислик-технология институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2020-2022-йилларда бажарилган №АИФ-2/19 “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таʼлим тизимида инновацион таʼлимни ташкил етиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-тадқиқот лойиҳаси доирасидаги “СМАРТ Муҳандис” технологияси номли електрон дастур ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 8-августдаги 02/01-01 - 118-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур електрон ўқув дастур бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизми ишлаб чиқишга хизмат қилган;
муҳандислик фанларини ўқитиш бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини автотранспорт воситаларининг диагностикаси ўқув машғулотларида интерфаол таълим методлари ва инновацион технологияларини қўллашда муҳандислик касбий фаолиятига тайёрлашнинг фанлараро интегратив хусусиятларига устуворлик бериш асосида  такомиллаштиришга оид таклифлардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг Йевропа Иттифоқининг ЕРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2020-2023-йилларда бажарилган 617309-ЕПП-1-2020-1-СК-ЕППКА2-СБҲЕ-ЖП рақамли ТРИГГЕР мавзусидаги халқаро грант лойиҳасидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 8-августдаги 02/01-01 - 118-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятига тайёрлашнинг фанлараро интегратив имкониятлари кенгайган;
бўлажак муҳандисларни “Автотранспорт воситаларининг диагностикаси” фанини ўқитиш орқали уларда инновацион муҳандислик касбий фаолиятига тайёргарлигининг адекват мезонлар (мотивацион, когнитив, инновацион фаолиятли) асосида комплекс баҳолаш юзасидан репродуктив, продуктив, қисман изланувчанлик ва креативлик каби даражаларини шакллантиришнинг ўқув-услубий таʼминотини такомиллаштиришга оид тавсиялардан Термиз муҳандислик-технология институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2020-2022-йилларда бажарилган “Оʼзбекистонда замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида олий таʼлим тизимида инновацион таʼлимни ташкил етиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 8-августдаги 02/01-01 - 118-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини  ривожлантириш даражаларини баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish