Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухсинов Бекзод Тохировичнинг
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхоналар фаолиятида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланишни такомиллаштириш)”, 08.00.11–“Маркетинг” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2258.
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акром Абдиевич Хошимов , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хумоюн Толибжон ўғли Қодиров фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: енгил саноат корхоналари фаолиятида маркетинг коммуникациялардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра корхона ва унинг маркетинг тизимидаги субъектлари (мижозлар) билан ўзаро ахборот алмашиш орқали товарлар (хизматлар)нинг сотилишини тезлаштиришга эришишдан иборат фаолият сифатида тавсифланувчи “коммуникация” тушунчаси асосида “маркетинг коммуникациялари” атамасининг мазмуни мижозлар, ҳамкорлар, етказиб берувчилар, ходимларни ўз ичига олган мақсадли алоқа аудиториясига корхона томонидан ахборот узатиш ва ўзаро муносабатлар қуриш тизими сифатида такомиллаштирилган;
енгил саноат корхоналарида мижозлар билан муносабатлар самарасини таъминловчи коммуникация воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини коммуникация самарасининг «сезилмас даражаси» (0 - 0,25), «паст даражаси» (0,25 - 0,56), «ўртача даражаси» (0,56 - 0,86), «юқори даражаси» (0,86 - 1)   шкалалари бўйича комплекс баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида медиа, маркетинг, брендинг ва ПР хизматларини тақдим этишга ихтисослашган, тўқимачилик корхоналарининг саноат тадбирларида ахборотдан фойдаланиш ва коммуникация даражаларини, модернизациялаш жараёнининг барқарорлигини ошириш орқали рақобатбардошликни таъминлаш имконини берувчи «Техтиле Макон» медиамаркази фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
Бухоро вилоятидаги енгил саноат корхоналарининг маркетинг коммуникацияси фаолиятини такомиллаштириш асосида тармоқ маҳсулотлари сотиш ҳажмининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгил саноат корхоналари маркетинг коммуникациялардан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра корхона ва унинг маркетинг тизимидаги субъектлари (мижозлар) билан ўзаро ахборот алмашиш орқали товарлар (хизматлар)нинг сотилишини тезлаштиришга эришишдан иборат фаолият сифатида тавсифланувчи “коммуникация” тушунчаси асосида мижозлар, ҳамкорлар, етказиб берувчилар, ходимларни ўз ичига олган мақсадли алоқа аудиториясига корхона томонидан ахборот узатиш ва ўзаро муносабатлар қуриш тизими сифатида такомиллаштирилган “маркетинг коммуникациялари” атамасининг мазмунини очиб берувчи материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Савдо маркетинги” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида “маркетинг коммуникациялари” тушунчаси мазмунини кенгроқ англаш, мижозлар, ҳамкорлар, етказиб берувчилар, ходимларни ўз ичига олган мақсадли алоқа аудиториясига корхона томонидан ахборот узатиш ва ўзаро муносабатлар қуриш тизими тўғрисида билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилиш имконини берган;
енгил саноат корхоналарида мижозлар билан муносабатлар самарасини таъминловчи коммуникация воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини коммуникация самарасининг «сезилмас даражаси» (0 - 0,25), «паст даражаси» (0,25 - 0,56), «ўртача даражаси» (0,56 - 0,86), «юқори даражаси» (0,86 - 1)   шкалалари бўйича комплекс баҳолаш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қўлланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 21 июндаги №03/25-1381-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, жумладан, “Имиж-Текстил” масъулияти чекланган жамиятида корхонанинг маҳсулот сотиш ҳажми 2022 йил 2021 йилга нисбатан 7,8 фоизга ошиши таъминланган;
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида медиа, маркетинг, брендинг ва ПР хизматларини тақдим этишга ихтисослашган, тўқимачилик корхоналарининг саноат тадбирларида ахборотдан фойдаланиш ва коммуникация даражаларини, модернизациялаш жараёнининг барқарорлигини ошириш орқали рақобатбардошликни таъминлаш имконини берувчи «Техтиле Макон» медиамаркази фаолиятини йўлга қўйиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги «Бухоро cомфорт текстил» масъулияти чекланган жамиятида қўлланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 21 июндаги №03/25-1381-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг маҳсулот сотиш ҳажми 2022 йил 2021 йилга нисбатан 9,7 фоизга ошиши таъминланган;
Бухоро вилоятидаги енгил саноат корхоналарининг маркетинг коммуникацияси фаолиятини такомиллаштириш асосида тармоқ маҳсулотлари сотиш ҳажмининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари вилоят енгил саноат корхоналари фаолиятининг узоқ муддатдаги истиқболини белгилашда фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 21 июндаги №03/25-1381-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоят енгил саноат корхоналари ишлаб чиқариш фаолияти асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish