Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакарова Дилшод Шомурадовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Зол-гел жараёнида полисахаридлар иштирокида кремнезем ва алюмисиликатли сорбцион материаллар структураларининг шаклланиш қонуниятлари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/K172.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Юсупов Мирахмат Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Бахранов Хаёт Нурович, кимё фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коллоид кимёвий синтез шароитида хитозан ва метилцеллюлозанинг гибрид хитозан/кремнезём адсорбенти ва алюмосиликатли цеолит структурасининг шаклланишига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
наноструктурали силикагелнинг силанол гуруҳлари ва хитозан макромолекулаларининг функционал гуруҳлари ўртасида ўзаро таъсирига асосланган наногибрид хитозан/кремнезем адсорбентининг шаклланиш қонуниятлари аниқланган;
коллоид кимёвий синтези жараёнида хитозан ва метилцеллюлоза геллари ячейкаларида алюмосиликат цеолитининг кристаллари ўсишини чеклаш қонуниятлари исботланган;
илк бор микросферали хитозан/кремнезём адсорбенти олиниб, унинг физик-кимёвий хоссалари ва органик бирикмалар хроматографиясида қўллаш имкониятларига асосланган;
илк бор хитозан ва метилцеллюлоза геллари тўрларининг чекланган майдонида алюмосиликат наноўлчамдаги цеолит кристаллари олиш усули яратилган;
силикагель ва цеолитларнинг адсорбцион марказларида ҳамда хитозан ва метилцеллюлоза гуруҳлари орасидаги фаза чегарасида ўзаро таъсир аниқланган;
хитозан/кремнезём адсорбенти ва алюмосиликат наноцеолитини олинишининг мақбул шароитлари (бошланғич реагентлар нисбати, концентрация, катализатор ва ҳарорат) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Коллоид-кимёвий синтез шароитида гибридли хитозан/кремнезём адсорбенти ва алюмосиликат цеолит структурасининг шаклланишига хитозан ва метилцеллюлозанинг таъсирини аниқлаш буйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида олинган микросферали хитозан/кремнезём адсорбенти “Муборак газни қайта ишлаш заводи“ МЧЖда карбонат ангидрид газидан тозалаш амалиётига жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023 йил 3 августдаги 172-05-FҚ-3414-сон маълумотномаси). Натижада, газларни 95-97% гача карбонат ангидрид газидан тозалаш имконини берган;
4А типидаги олинган наноцеолитлар “Муборак газни қайта ишлаш заводи“ МЧЖда газларни водород сулфидидан тозалаш ва қуритиш амалиётига жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023 йил 3 августдаги 172-05-FҚ-3414-сон маълумотномаси). Натижада, газларни 97-98% гача водород сулфиди ва газларни қуритиш имкониятини берган;
наноцеолитларда адсорбцион-калориметрик усул билан аниқланган асосий термодинамик хусусиятлар, изотермалар ва иссиқлик мувозанати асосида олинган натижалар №ФА-Ф7-012 "Кўп функцияли металларнинг янги кўп лигандли координацион бирикмаларининг синтези, уларнинг тузилиш хусусиятлари, реактивлиги ва биологик хусусиятларининг илмий асосланиши"мавзусида фундаментал лойиҳада турли таркибли ва фаол марказларга эга бўлган координацион бирикмаларнинг сорбция жараёнлари механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 6 июлдаги 4/1255-1447-сон маълумотномаси). Натижада, наноцеолитлардаги атомлар, молекулалар ва ионларнинг табиати ва боғланишэнергиялари аниқланди, бу эса турли физик-кимёвий хусусиятларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish