Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Нурбой Чунаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммунологические механизмы формирования аллергических заболеваний у детей различного возраста и обоснование к корригирующей терапии», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Tib826.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашов Илхом Рўзиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Мусаходжаева Дилорам Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Левкович Марина Аркадьевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси); Ирсалиева Фатима Хуснутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт универститети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалардаги аллергик касалликлар курсининг клиник, функционал, лаборатория ва иммунологик хусусиятларини ёш бўйича баҳолаш, тузатиш терапияси усулларини оптималлаштиришни асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда аллергик касалликларнинг этиологик омилини ёшга қараб ташхислашда комплекс ёндашув асосланган;
 илк бор  комплекс даволашдан олдин ва даволаш даврида болаларда аллергик касалликларнинг кечишини башорат қилишда ҳужайрали ва гуморал иммунитет ва цитокин ҳолати курсаткичларининг аҳамияти исботланган;
 илк бор АD, АR ва BA кучайиши даврида лизозимнинг аниқ танқислиги, шунингдек комплиментнинг C3 ва C5 компонентларини секрециясида антагонистик йўналиш - C3 нинг бостирилиши ва АD да C5 нинг ортиши аниқланган.  
илк бор сабабли аҳамиятли аллергенларнинг ёшга, организмнинг иммунологик бузилишларига қараб аллергик касалликларнинг критик клиник кечишининг оғирлиги билан боғлиқлиги аниқланган ва улар асосида иммунодиагностика усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2023 йил 31.03.2023 йил №03/20-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор болаларда аллергик касалликларнинг этиологик омилини ёшга қараб ташхислашда комплекс ёндашув шакллантирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Aллергик касалликларга чалинган турли ёшдаги болаларда сабабчи аҳамиятга эга аллергенлар билан тери тестлари натижалари баҳоланган, аллергик ринит билан оғриган болаларда 52,6% ҳолларда назофарингит, 44,7% ўткир ларинготрахеит ва 10,5% ҳолларда ўткир бронхитнинг асоратлари сифатида кучайиши аниқланган, туғма иммунитет параметрларининг ўзгариши аллергик касалликнинг турига боғлиқлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон клиник болалар шифохонаси ва 3 - сон клиник болалар шифохонаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2023 йил 31.03.2023 йил №03/20-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бемор болалар саломатлигини тез қайта тиклаш, эрта ташҳисот қилиш ҳамда асоратларини олдини олиш.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бемор болаларни ёши ва аллергик касалликлар турига қараб даволашга дифференсиал ёндашув самарадорлиги баҳоланди, аллергик касалликларга чалинган турли ёшидаги болаларда иммуноташхисот ва бир даволаш курсининг нархи-1680 000 сўмни ташкил етди, бунинг натижасида бемор болаларни стационарда даволашда ётоқ кунлари икки баробарга камайди, даволаш курслари қайта такрорланмади, иқтисодий жиҳатдан еса 43% тежаш имконини берди. Хулоса: бемор болаларни ёши ва аллергик касалликлар турига қараб даволашга дифференсиал ёндашув самарадорлиги баҳоланди. Болалар ҳаёт сифатининг барча кўрсатгичлари сезиларли даражада ошишига эришилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор комплекс даволашдан олдин ва даволаш даврида болаларда аллергик касалликларнинг кечишини башорат қилишда ҳужайрали ва гуморал иммунитет ва ситокин ҳолати курсаткичларининг аҳамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти аллергик касалликларнинг ёшга қараб клиник кўринишларининг диагностикасини такомиллаштириш ва даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат бўлиб, бу аллергик касалликларга чалинган турли ёшдаги болаларда сабабчи аҳамиятга ега аллергенларни янада аниқлаш учун асос яратган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон клиник болалар шифохонаси ва 3 - сон клиник болалар шифохонаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2023 йил 31.03.2023 йил №03/20-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бемор болалар саломатлигини тез қайта тиклаш, ерта ташҳисот қилиш ҳамда асоратларини олдини олиш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бемор болаларни ёши ва аллергик касалликлар турига қараб даволашга дифференциал ёндашув самарадорлиги баҳоланди, аллергик касалликларга чалинган турли ёшидаги болаларда иммуноташхисот ва бир даволаш курсининг нархи-1680 000 сўмни ташкил етди, бунинг натижасида бемор болаларни стационарда даволашда ётоқ кунлари икки баробарга камайган, даволаш курслари қайта такрорланмади, иқтисодий жиҳатдан еса 43% тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор AД, AР ва БA кучайиши даврида лизозимнинг аниқ танқислиги, шунингдек комплиментнинг C3 ва C5 компонентларини секрециясида антагонистик йўналиш - C3 нинг бостирилиши ва AД да C5 нинг ортиши аниқланган. AРда C3 ва C5 даражасининг ошиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: БA ривожланишининг ташҳислаш мезони ишлаб чиқилган - агар IFNg/IL-13  нисбати 1 дан кам бўлса, мактаб ёшидаги болаларда БA ривожланиш хавфи ортади; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон клиник болалар шифохонаси ва 3 - сон клиник болалар шифохонаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2023 йил 31.03.2023 йил №03/20-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бемор болалар саломатлигини тез қайта тиклаш, ерта ташҳисот қилиш ҳамда асоратларини олдини олиш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бемор болаларни ёши ва аллергик касалликлар турига қараб даволашга дифференсиал ёндашув самарадорлиги баҳоланди, аллергик касалликларга чалинган турли ёшидаги болаларда иммуноташхисот ва бир даволаш курсининг нархи-1680 000 сўмни ташкил етди, бунинг натижасида бемор болаларни стационарда даволашда ётоқ кунлари икки баробарга камайди, даволаш курслари қайта такрорланмади, иқтисодий жиҳатдан еса 43% тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор сабабли аҳамиятли аллергенларнинг ёшга, организмнинг иммунологик бузилишларига қараб аллергик касалликларнинг критик клиник кечишининг оғирлиги билан боғлиқлиги аниқланган ва улар асосида иммунодиагностика усули ишлаб чиқилган; ИФНг/ИЛ-13 нисбати 1 дан кам бўлса, мактаб ёшидаги болаларда БA ривожланиш хавфи ортиши аниқланган, болаларнинг ёшига қараб аллергик касалликларнинг турли кўринишлари учун тузатиш чораларининг клиник ва иммунологик самарадорлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларнинг ёшига қараб аллергик касалликларнинг турли кўринишлари учун тузатиш чораларининг клиник ва иммунологик самарадорлиги кўрсатилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон клиник болалар шифохонаси ва 3 - сон клиник болалар шифохонаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 2023 йил 31.03.2023 йил №03/20-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бемор болалар саломатлигини тез қайта тиклаш, ерта ташҳисот қилиш ҳамда асоратларини олдини олиш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бемор болаларни ёши ва аллергик касалликлар турига қараб даволашга дифференсиал ёндашув самарадорлиги баҳоланган, аллергик касалликларга чалинган турли ёшидаги болаларда иммуноташхисот ва бир даволаш курсининг нархи-1680 000 сўмни ташкил этган, бунинг натижасида бемор болаларни стационарда даволашда ётоқ кунлари икки баробарга камайди, даволаш курслари қайта такрорланмади, иқтисодий жиҳатдан еса 43% тежаш имконини берган. Абдуллаев Нурбой Чунаевичнинг ”Турли ёшдаги болаларда аллергик касалликлар шаклланишининг иммунологик механизмлари ва уларнинг  коррекцияловчи терапиясини асослаш”мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 14 декабрдаги 03/2355 - сон хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish