Sayt test rejimida ishlamoqda

Шокучкоров Курбонназар Салим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Қолдиқ технологик кучланишларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланувчи таркибнинг бутун юмаловчи ғилдиракларининг мустаҳкамлик сифатларини баҳолаш, 05.08.05 – Темир йоълларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T3758
Илмий раҳбар: Рузметов Ядгор Озодович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.T.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидов Отабек Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Хуршид Махмуджанович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қолдиқ технологик кучланишларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланувчи таркибнинг бутун юмаловчи ғилдиракларининг мустаҳкамлик сифатларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юк ва йоъловчи вагонларининг тоъғри, текис ва эгри дискли бутун юмаловчи ғилдиракларидаги қолдиқ технологик кучланишлар бузиб назорат қилиш усули орқали аниқланган;
вагонлар бутун юмаловчи ғилдиракларининг мустаҳкамлик захираси коеффициентини етарли даражадаги аниқлик билан оълчаш имконини берувчи юк ва йоъловчи вагонлари бутун юмаловчи ғилдиракларининг кучланганлик ҳолати дисклардаги эксплуатацион ва қолдиқ технологик кучланишларни инобатга олган ҳолда аниқланган;
вагонлар бутун юмаловчи ғилдиракларининг хизмат муддатини аниқлаш имконини берувчи юк ва йоъловчи вагонлари бутун юмаловчи ғилдиракларининг мустаҳкамлик захираси коеффициенти дисклардаги эксплуатацион ва қолдиқ технологик кучланишларни инобатга олган ҳолда аниқланган;
вагонлар бутун юмаловчи ғилдиракларининг мустаҳкамлик коеффициентини етарли даражадаги аниқлик билан оълчаш имконини берувчи дисклардаги қолдиқ технологик кучланишларни ҳисобга олган ҳолда темир йоъл ҳаракатланувчи таркиби бутун юмаловчи ғилдиракларининг мустаҳкамлик захирасини баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаракатланувчи таркиб бутун юмаловчи ғилдиракларининг қолдиқ технологик кучланишларини ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлик сифатларини баҳолаш  боъйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
темир йоъл ҳаракатланувчи таркиби ғилдираклари дискидаги қолдиқ технологик кучланишларни ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлик сифатларини баҳолаш боъйича услубиёт такомиллаштирилган ва “Тошкент йоъловчи вагонларини қуриш                      ва таъмирлаш заводи” да жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 03-июлдаги № Е-53 маълумотномаси). Натижада, ғилдиракларнинг хизмат муддатидан тоълақонли фойдаланишга ҳамда йоъловчиларнинг ҳавсиз ҳаракатланишига эришилди.
юк ва йоъловчи вагонларининг бутун юмаловчи ғилдираклари дискидаги қолдиқ технологик кучланишларини ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлик заҳира коеффициентини ҳисоблаш услубиёти “Тошкент минтақавий темир йоъл узели” да жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 03-июлдаги № Е-53 маълумотномаси). Натижада, ғилдиракларнинг хизмат муддати узайиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик 590 млн соъмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish