Sayt test rejimida ishlamoqda

Талипов Миразиз Миркадирович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармогʻи номи): “Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш”, 05.10.01 – Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/T2427
Илмий раҳбар: Сулайманов Суннатулла, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.T.73.07 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнбаев Шинполат Мансуралиевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Кобулова Нилуфархон Жалиловна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг меҳнат фаолиятида жисмоний ва асаб-руҳий юкланиш кўрсаткичларини ҳисобга олиб, касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш орқали хавфсизликни оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар сонига таъсири статистик маълумотларни гуруҳлаштириш орқали олинган қонуниятлар асосида илк бор аниқланган;
меҳнат фаолиятидаги механик қувват сарфини аниқлашнинг физик ва математик модели темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг смена давомидаги гавда ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат ва
асаб-руҳий сифатларини мезонлари уларга таъсир этувчи ички ва ташқи куч чегараларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
поезд тузувчиларнинг ҳаракат ва асаб-руҳий сифатларини тавсифловчи кўрсаткичлар ва уларнинг сон қийматлари чегаралари ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижасида аниқланган ташқи омиллар таъсирини ҳисобга олиб асосланган;
темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услуби аттестация натижалари асосида олинган меҳнатга лаёқатлилигини белгиловчи кўрсаткичларни эʼтиборга олиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
поезд тузувчи касбига илк марта ишга қабул қилинаётган ва ишлаб юрган эр кишиларнинг (18 - 60 ёш) жисмоний ҳаракат сифатлари мезонларининг қийматлари, асаб-руҳий хусусиятларини баҳолаш имконини берувчи махсус тестлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Соғлиқни сақлаш хизмати, Марказий поликлиникаси, Минтақавий темир йўл узеллари, поезд тузувчилар касбига тайёрлайдиган ўқув муассасаларига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 16 мартдаги 01/882-23-сонли маълумотномаси). Натижада поезд тузувчиларининг жисмоний ҳаракат ва асаб-руҳий сифатларини баҳолаш, бахциз ҳодисалар содир бўлиш эҳтимолининг камайиши, меҳнат хавфсизлигининг ортиши, кадрлар қўнимсизлиги ҳолатларининг камайиши, ишга лаёқациз кунларнинг қисқариши, корхонага етказиладиган моддий ва молиявий зарарлар бартараф этилиши эвазига иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish