Sayt test rejimida ishlamoqda

Джунаева Лола Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта намлигини термогравиметрик усулда аниқлаш учун замонавий қурилма ишлаб чиқиш”, 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Т1331.
Илмий раҳбар: Ахмедов Акмал, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шеннокович, техника фанлари доктори, профессор, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Тўқимачилик материалшунослиги” кафедраси доценти, PhD. Мухторов Жўрабек Рейимберганович
Етакчи ташкилот: “Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот” институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Пахтанинг намлигини аниқлаш учун автоматлаштирилган ахборот-ўлчаш қурилмасини яратиш ва янги метрологик таъминотни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов масканларида қабул қилиш жараёнида аниқланган пахта намлигининг натижаларини электрон тарзда кўрсатувчи янги автоматлаштирилган АВХС-01 ўлчаш қурилмаси ва пахта материалларининг намлигини ўлчаш комплексини бошқариш дастури ишлаб чиқилган;
турли хилдаги асбобсозлик металларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ва узоқ вақт иссиқлик сақлашини назарий тадқиқотлари ва коэффициентларини аниқлаш учун арбитраж усул (қуритиш шкафи) билан янги автоматлаштирилган қурилманинг орасида ўтказилган таҳлилларнинг натижалари фарқига қараб корреляцион таҳлили ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликларидан пахтани қабул қилишда инсон омилисиз ва субъектив намлигини аниқлаш учун белгиланган 195±2 0С ҳароратда самарали ўлчашда автоматлаштирилган қурилманинг иситиш диски материалига Д-16 дуралюминий маркали металл танлаб олинган;
янги автоматлаштирилган қурилмада намликни аниқлашнинг метрологик таъминотини яхшилашда 4÷60 % пахта намлигини ўлчашда аниқлик даражасини ошириш мақсадида пахта намлигининг хатолигини (погрешность) тузатишга ишлаб чиқилган аниқ алгоритмлар орқали уч босқичли регрессия тенгламалари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта намлигини термогравиметрик усулда аниқлаш учун замонавий қурилма ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
автоматлаштирилган АВХС-01 ускунасини “Текстиль Финанс Наманган” МЧЖ ХКга қарашли пахта тозалаш корхонасига жорий қилинган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 21-июльдаги №02/22-516-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида янги АВХС-01 қурилмасининг иш унумдорлиги 1,5 фоизга ортди, метрологик таъминоти ва аниқлик даражаси яхшиланган ҳамда пахта миқдорини электрон ҳисоботини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish