Sayt test rejimida ishlamoqda

Махамадалиева Малика Алиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электр ҳаракатланувчи таркибнинг гидрофриксион торсион рессораси динамик мустаҳкамлигини ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш”, 05.08.05 — “Темир йў1ламинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортлш ва электрлаштириш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси ро йхатга олинган рақам: (B2022.4.PhD/T3375)
Илмий раҳбаминг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хромова Галина Алексеевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.08.2022.Т.73.07.
Расмий оппонентламинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамидов Отабек Рустамович — техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Хуршид Маҳмуджанович — техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўна1иши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади электр ҳаракатланувчи таркиб гидрофриксион торсион рессорасини динамик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
динамик тавсифларга эга гидрофриксион соъндиргич параметрларини ҳисоблашга имкон берувчи, гидравлик демпферлаш таъсирини эътиборга олган ҳолда юқори тезликдаги электропоездлар рессора осмасининг энг мақбул параметрларини асослаш боъйича математик модел ишлаб чиқилган;
транспорт машинасозлиги учун қобиқли турдаги гидравлик тебранишлар соъндиргичларини ишчи муҳит ишлаб туришида ошган тезлик режими таъсирини ҳисобга олган ҳолда динамик мустаҳкамликка ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
соъндиргичларнинг динамик ишлаши таҳлилини оътказишга имкон берувчи торсион турдаги гидрофриксион тебранишлар соъндиргичларини динамик мустаҳкамликка ҳисоблашнинг аналитик-сонли услуби ишлаб чиқилган;
модернизацияланган торсион туридаги гидрофриксион тебранишлар соъндиргичларини ҳаракат таркибининг юқори тезликли ҳаракатланишида паст ва юқори частотали зарб юкламаларини ишончли соъндирилишини ҳисобга олган ҳолда динамик мустаҳкамликка ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
электр ҳаракат таркиби гидравлик тебраниш соъндиргичлари қисмларининг электровозлар динамик тавсифларини яхшилаш, шунингдек, уларнинг ишончлилигини ошириш имконини берувчи оқилона оълчамларини ҳисоблаш услуби такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат:
Электр ҳаракатланувчи таркибнинг гидрофриксион торсион рессорасини динамик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
 ВЛ80 электровози учун ишлаб чиқилган “Юқори тезликда ҳаракатланиш шароитида электр ҳаракатланувчи таркиб гидравлик тебранишлар сўндиргичлари деталларининг энг мақбул ўлчамларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган методикаси” “ЎТЙ” АЖ “ЎЗТЕМИРЙЎЛМАШТАъМИР” Унитар корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил
29-майдаги 2/3490-сонли маълумотномаси). Натижада капитал-тикловчи таъмир жараёнида локомотивларни модернизациялашда қўл1аш уламинг динамик тавсифларини яхшилаш, сўндиргич1аминг мустаҳкамлиги, ишончлилиги ва хизмат муддатини ошириш, шунингдек ВЛ80 серияли электровозлар аравачаларининг аварияли бузиллшлари эҳтимолини камайтириш ҳамда фойдали эксплуатация муддатини 8-10 йилга узайтириш имкони яратилган;    
 электр ҳаракатланувчи таркибнинг ишончлилиги ва демпферлаш қобилиятини ошириш орқали торсион турдаги гидравлик тебранишлар сўндиргичининг янги конструксияси ишлаб чиқилган, техник ечимининг янгилиги Ўзбекистон Республикасининг ихтиролар учун бериладиган ИАП 07118-сон1и Патенти билан ҳимояланган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023 йил
29 майдаги №2/3490 маълумотномаси) ва “ЎТЙ” АЖ Локомотивлардан фойдаланиш бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги №2/3490 маълумотномаси). Натижада ишлаш ресурси 2-3 баробар ошиши, фойдаланишда ишчи парметрларининг стабиллиги, сўндиргичнинг ишончлилиги ва демпферлаш хоссасининг ортишига эришилган;
 олиб борилган илмий тадқиқот натижасида локомотивламинг динамик тавсифларини яхшилаш, уламинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги ва хизмат муддатини ошириш мақсадида гидравлик сўндиргич1арни модемизациялашнинг янги усули ишлаб чиқилган ва “ЎТЙ” АЖ Локомотивлардан фойдаланиш бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги №2/3490 маълумотномаси). Натижада,  таклиф этилган модернизациялаш усули жорий этилишидан ВЛ80 серияли электровозларининг 9 та сексияси учун 2022-2023 йиллар ичида
252 млн. сўм миқдорида иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish