Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Лайло Рахматиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Уз-Кор Гас Чемисал» ҚК МЧЖ пиролиз дистиллятидан бензол, толуол, ксилол олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/ T2772.
Илмий раҳбар: Кодиров Орифжон Шарипович, фарматсевтика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc03/28.02.2022.T101.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент; Қодиров Ҳасан Эргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Уз-Кор Гас Чемиcал» ҚК МЧЖ пиролиз жараёни иккиламчи маҳсулоти пиролиз дистилляти таркибидан бензол, толуол, ксилол каби ароматик углеводородларни ажратиб олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиролиз дистилляти таркибидаги БТКни экстракциялаш учун эритувчиниг ДМСО+ДЕГ – 50:50 оптимал таркиби ишлаб чиқилган ва бу эритувчи орқали БТКни экстракциялаш даражаси максимум 10-12% га ошганлиги илмий асосланган;
пиролиз дистилляти таркибидан БТКни экстракциялаш жараёни унумига ДМСО+ДЕГ аралаш эритувчиларининг нисбати, жараён ҳарорати ва вақти, сув консентратсияси ҳамда экстрагент ва хомашё нисбатларининг таъсири илмий асосланган;
пиролиз дистиллятидан БТКни экстракциялаш даражаси максимум 10-12% га ошириш учун экстракциялаш жараёнининг оптимал параметрлари: вақт – 45 мин., ҳарорат – 350C, сув консентратсияси – 5 % (масс.), экстрагент ва хомашё нисбати – 1:1 ҳамда экстрагент ДМСО+ДЕГ нисбати – 50:50 ишлаб чиқилган;
экстрагентнинг ДМСО+ДЕГ – 50:50 оптимал таркибини қўллаш орқали пиролиз дистиллятидан C9+ ароматик углеводородларни ажратиб олиш мумкинлиги исботланган;
пиролиз дистиллятидан БТК ва C9+ ароматик углеводородларни экстракциялаш усули ёрдамида ажратиб олишнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Уз-Кор Гас Чемиcал» ҚК МЧЖ иккиламчи маҳсулоти – пиролиз дистиллятидан БТК олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пиролиз дистиллятини экстраксион дистиллятсия усулида ДМСО+ДЕГ аралаш эритувчи ёрдамида деароматлаш усули «Уз-Кор Гас Чемиcал» ҚК МЧЖ да амалиётга тадбиқ этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 22 августдаги 04-18-8-657-сонли маълумотномаси). Натижада, 50 л пиролиз дистилляти қайта ишланиб, 15 л – бензол, 5 л – толуол ва 4 л – С8 моноциклик ароматик углеводородлар олинган;
пиролиз дистиллятини ДМСО+ДЕГ аралаш эритувчи ёрдамида экстракциялаб олинган С9+ моноциклик ароматик углеводородлар аралашмаси «Уз-Кор Гас Чемиcал» ҚК МЧЖ да пирогаз компрессорлари ичида ҳосил бўладиган олигомерларни ювиб тозалаш учун амалда қўлланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 22 августдаги 04-18-8-657-сонли маълумотномаси). Натижада, C9+ моноциклик ароматик углеводородлар аралашмасини ювувчи-эритувчи сифатида амалда қўлланилаётган импорт ювувчи-эритувчи ўрнида қўллашга тавсия қилинган ва импорт ўрнини қоплаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish