Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Бобиржон Набижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геология-қидирув қудуқларини бурғилаш учун долотода салник ҳосил бўлишини олдини олишда маҳаллий хомашёлар асосида мойловчи моддани ишлаб чиқиш», 04.00.15 – Геологик разведка ишлари технологияси ва техникаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/T3269.
Илмий раҳбар: Умедов Шерали Халлоқович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, PhD.03/31.03.2023.Т.03.06.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Исматулла Қўшаевич, техника фанлари доктори, профессор; Муратов Нуритдин Жаббарович,  техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Геология фанлари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геология-қидирув қудуқларини бурғилашда долотода салник ҳосил бўлишини олдини олиш учун маҳаллий хомашёлар асосида кўп функсияли мойловчи қўшимчанинг янги таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геология-қидирув қудуқларни бурғилаш жараёнида долотода салник ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида ювувчи суюқликнинг юқори оқим критик тезлиги аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида кўп функсияли М-СД мойловчи қўшимчаси таркиби ва уни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
долотода салник ҳосил бўлишини бартараф этиш учун таклиф этилган мойловчи қўшимча ишқаланиш коеффициенти аниқланган;
ишлаб чиқилган мойловчи қўшимчадан иборат ювувчи суюқликнинг филтрли қобиқ ёпишқоқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёпишқоқ жинсларни бурғилашда долотода салник ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида маҳаллий хомашёлар асосида яратилган мойловчи қўшимчадан фойдаланган ҳолда ювувчи суюқликлар таркибини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қудуқларни бурғилаш жараёнида М-СД мойловчи қўшимчаси асосида самарали ювувчи суюқлик “Ўзбекгидрогеология” ДУКнинг Ғарбий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедициясига қарашли “Қизилқум” кони “Жилвон” участкасидаги 23р сонли ва “Китоб-Шаҳрисабз” кони “Янгиқўрғон” участкасидаги 9р сонли қудуқларни бурғилашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 17 апрелдаги 08-0991-сонли маълумотномаси). Натижада, долотода салник ҳосил бўлиши олди олиниб, механик бурғилаш тезлиги 20–30% га ва долотонинг ишлаш ресурси 10–15% га ошириш имконини берган;
янги таркибли ювувчи суюқликни олиш технологияси “Ўзбекгидрогеология” ДУКнинг Ғарбий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедициясига қарашли “Қизилқум” кони “Жилвон” участкасидаги 28р сонли қудуғини бурғилашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 17 апрелдаги 08-0991-сонли маълумотномаси). Натижада, гилли қатламли қудуқларни авария ва асоратларсиз бурғилашда бурғиланган зарраларни кавжойдан самарали тозалаш 8–10% га ошириш, мойловчи реагентларни 5–8% га тежаш ва кўтариб тушириш операциялар сонини 10–12% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish