Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўташов Зафар Ўролбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “пахтани пневмотранспорт тизимида иситилган ҳаво ёрдамида майда ифлосликлардан тозалашни
амалга оширувчи технологияни ишлаб чиқиш”,05.06.02-“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.3.PhD/Т2529.
Илмий раҳбар: Кулиев Тохир Мамаражабович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев  Давлат Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор, Исанов Фархол Жуманазарович, техника фанлари  бўйича фалсфа доктори, (PhD)
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. пахтани тозалашда иссиқ ҳаво асосида пахтани титилишини яхшилаш билан тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахталарни майда ифлосликлардан тозалаш жараёнида пахтага иссиқ ҳаво йўналтирувчи шахта билан жиҳозланган ҳамда шахтадаги пахта орасидан иссиқ ҳавони ўтказувчанлигини, пахтани таъминлагичга бир хилда узатишни таъминлайдиган буфер барабанли тозалаш ускунаси ишлаб чиқилган;
пахтани тозалашга бир текис узатишни таъминловчи буфер барабанини мувозанат шартига асосан инерция кучи моменти ва подшипниклардаги ишқаланиш кучлари моментини ҳисобга олиб, унинг экцентриклик ҳаракатини ифодаловчи дифференциал тенгламалари ишлаб чиқилган;
қозиқча илиб олган пахта бўлагини юқорига узатишда, маълум бурчакда унинг массасига, барабан бурчак тезлигига қараб отилиб чиқишини ҳисобга олиб, системани сонли ечими натижасида пахта бўлагини барабан қозиқча сирти бўйлаб ҳаракат тенгламалари ишлаб чиқилган;
тадқиқотлар натижасида пахтани қиздириш билан майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг такомиллаштирилган конструкциясини асосий кўрсаткичлари кўп омилли тажрибалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ифлосликлардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
Такомиллаштрилган тозалаш машинаси Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Silver leafe" МЧЖ КК”кластерининг ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилинди (“Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 6-сентябрдаги №02/22-543 сонли маълумотномаси).Натижада таклиф этилаётган технологик жараённинг тозалаш самарадорлиги I-нав 2-синфда  86,7 % ни IV-нав 2-синфда 88,2 % ни ташкил этди, ишлаб чиқарилган толанинг нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдори 2,0 % ва 4,0 % ни ташкил этди, бу эса 1-нав олий ва 3-нав яхши синфга кўтарилгани кўриниб, амалдаги толага нисбатан сифатини 0,1% га яхшиланганлиги аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish