Ҳамдамов Омонулло Неъматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш», 08.00.07– Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt216.
Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кудайбергенов Жанполат Шамуратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналарда молиявий менежмент тизимини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларида молиявий менежмент тизимини халқаро стандартлар, хусусан, CIPFA (The chartered institute of public finance and accountancy)нинг MFM (The models of Financial management) моделлари асосида такомиллаштириш асосланган;
устав капиталида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда асосий фаолиятдан олинган фойда (EBIT), акциядорлар киритган сармоясининг рентабеллиги (TSR)ни, активлар рентабеллиги (ROA)ни ҳисоблаш, хусусий капитал рентабеллиги (ROE)нинг норматив-чегаравий миқдорларини белгилаш усуллари такомиллаштирилган;
халқаро MDA (Multiple discriminant analysis) моделларига асосланган ҳолда акциядорлик жамиятларида банкротлик эҳтимоллигини аниқлаш ва прогнозлаш амалиёти такомиллаштирилган;
янгидан ташкил этилаётган акциядорлик жамиятлари устав капитали миқдорини камайтириш ва уларнинг сонини ошириш орқали акциядорлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришнинг ташкилий механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарда молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларида молиявий менежмент тизимини халқаро моделларга мувофиқ такомиллаштириш мақсадида молиявий менежерлар ассоциацияси ва молиявий менежмент бўлимларини ташкил этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан акциядорлик жамиятлари бошқарувининг намунавий ташкилий тузилмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат активларини бошқариш марказининг 2018 йил 24 апрелдаги 03/06-914-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши акциядорлик жамиятларида молиявий менежмент бўлимларини ташкил этиш асосида молиявий менежмент механизмини ривожлантириш имконияти яратилган;
устав капиталида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини аниқлаш тартиби ва меъёрларини такомиллаштириш бўйича билдирилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли Қарорига илова «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида»ги низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат активларини бошқариш марказининг 2018 йил 24 апрелдаги 03/06-914-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида устав капиталида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари томонидан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилган ва меъёрлардаги мавжуд камчиликлар бартараф этилган;
акциядорлик жамиятларида банкротлик эҳтимоллигини аниқлаш ва прогнозлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича билдирилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармони 2-иловасида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат активларини бошқариш марказининг 2018 йил 24 апрелдаги 03/06-914-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этилиши натижасида акциядорлик жамиятлари фаолиятида банкротлик эҳтимоллигини аниқлаш ва олдиндан прогноз қилиш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятлари устав капитали миқдорини 1,6 млрд. сўмдан 400 млн. сўмгача камайтириш бўйича таклифи Ўзбекистонда молия бозорини ўрта ва узоқ муддатда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 6 мартдаги КА/07-01-35-18/49-267-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган капитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молия институтлари ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида фонд бозорини ривожлантиришда иқтисодиётнинг турли тармоқларида акциядорлик жамиятлари сонини кўпайтириш орқали молия бозорини янада такомиллашувига хизмат қилган.