Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Сардор Абдимурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларида интизомлиликни тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4027
Илмий раҳбар: Махмудов Юсуп Ганиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жонкуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари ўқувчиларида интизомлиликни тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида интизомлиликни тарбиялаш технологиясини инновасион ёндашувли дидактик имкониятларини аниқлашнинг эмпирик (тажрибага асосланган) ва технологик (кутилган натижаларга эришишни кафолатлаш) ҳамда таълим муҳити ва ижтимоий-маданий омилларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
мактаб ўқувчиларида интизомлиликни тарбиялаш сифати (тартиблилик, ўз-ўзини идора қилиш, жавобгарлик, ўзгаларни ҳурмат қилиш) ва самарадорлиги назарий–тарихий, ижтимоий–педагогик манбаларини ва шу йўналишга қаратилган илмий–педагогик тадқиқот ишларини фаол даражада қўллаш асосида такомиллаштирилган;
дарс интизомлилигига салбий муносабатда бўлган ўқитувчилар билан индивидуаллаштиришнинг ахборотли–мантиқий модели, дарс интизомига салбий муносабатда бўлган ўқувчилар билан иш олиб боришнинг тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришга қаратилган дарсларни ташкил этиш ва таълим–тарбиявий жараёнга таянч ҳамда амалий малака даражасини баҳолаш мезонлари импровизация ва рефлексивлик принципларига устиворлик бериш асосида амалга ошириш самарадорлиги асосланган;
ўқувчиларнинг хулқ–атвори мотивлари ўқитувчилар ижтимоий, меёрий, маргинал (чегара–меёр), патологик ҳулқ–атвори интизомлиликни тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришга қаратилган тест топшириқлари, анкета саволларини ишлаб чиқиш ва уларни тажриба – синовдан ўтказишнинг инновацион технологиялари ғайриодатий моҳиятдан воқеликка ўтиш  интеграсиялаш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтъалим мактаблари ўқувчиларида интизомлиликни тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида интизомлиликни тарбиялаш технологиясини инновасион ёндашувли дидактик имкониятларини аниқлашнинг эмпирик (тажрибага асосланган) ва технологик (кутилган натижаларга эришишни кафолатлаш) ҳамда таълим муҳити ва ижтимоий-маданий омилларга уcтуворлик бериш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетининг илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2017-2021-йилларда бажарилган “Ёшлар маънавий қиёфасини юксалтиришнинг ижтимоий–иқтисодий, сиёсий–ҳуқуқий ва маънавий–маданий муаммоларини ўрганиш” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги таълим марказининг 2023-йил 12-июндаги 01/11-01/11-494-сон ма'лумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ўқувчиларида интизомлиликни тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш орқали "Тарбия" фанининг методик таъминоти салмоғи ошган;
мактаб ўқувчиларида интизомлиликни тарбиялаш сифати  (тартиблилик, ўз-ўзини идора қилиш, жавобгарлик, ўзгаларни ҳурмат қилиш) ва самарадорлиги назарий–тарихий, ижтимоий–педагогик манбаларини ва шу йўналишга қаратилган илмий–педагогик тадқиқот ишларини амалда фаол қўллаш аcоcида такомиллаштирилган амалий таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетининг илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2017-2021-йилларда бажарилган “Ёшлар маънавий қиёфасини юксалтиришнинг ижтимоий–иқтисодий, сиёсий–ҳуқуқий ва маънавий–маданий муаммоларини ўрганиш” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги таълим марказининг 2023-йил 12-июндаги 01/11-01/11-494-сон ма'лумотномаси). Натижада, та'лим муассасаларида ма'навий–ма'рифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлиги ошган;
дарс интизомлилигига салбий муносабатда бўлган ўқитувчилар билан индивидуаллаштиришнинг ахборотли–мантиқий модели, дарс интизомига салбий муносабатда бўлган ўқувчилар билан иш олиб боришнинг тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришга қаратилган дарсларни ташкил этиш ва таълим–тарбиявий жараёнга таянч ҳамда амалий малака даражасини баҳолаш мезонлари импровизация ва рефлексивлик принципларига устиворлик бериш асосида амалга ошириш самарадорлиги асосланган таклиф ва тавсиялардан Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 6-июндаги 422–сон қарори билан тасдиқланган “Умумий о'рта та'лим муассасалари о'қувчилари учун "Тарбия" фани консепсияси”нинг биринчи боб иккинчи қисмини яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги таълим марказининг 2023-йил 12-июндаги 01/11-01/11-494-сон ма'лумотномаси). Натижада, дарс интизомига салбий муносабатда бўлган ўқувчилар билан ишлаш методикасининг самарадорлиги ошган;
ўқувчиларнинг хулқ–атвори мотивлари ўқитувчилар ижтимоий, меёрий, маргинал (чегара–меёр), патологик ҳулқ–атвори интизомлиликни тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришга қаратилган тест топшириқлари, анкета саволларини ишлаб чиқиш ва уларни тажриба – синовдан ўтказишнинг инновацион технологиялари ғайриодатий моҳиятдан воқеликка ўтиш  интеграсиялаш асосида аниқланган амалий таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетининг илмий–тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2017-2021-йилларда бажарилган “Ёшлар маънавий қиёфасини юксалтиришнинг ижтимоий–иқтисодий, сиёсий–ҳуқуқий ва маънавий–маданий муаммоларини ўрганиш” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги таълим марказининг 2023-йил 12-июндаги 01/11-01/11-494-сон ма'лумотномаси). Натижада, ўқувчилар билан ма'навий–ма'рифий ҳамда тарбиявий ишларнинг аҳамиятлилик даражаси ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish