Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Олимжон Наркуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Талабаларни педагогик меҳнатни рационал ташкил этишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш. 13.00.02- Таълим ва тарбийа назарийаси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.2.PhD/Ped5017
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02
лмий раҳбар: Турдиев Шохрух Раззакович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Чоршанбиев Зафар Эсанпулатович, педагогика фанлари доктори, доцент; Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни педагогик меҳнатни рационал ташкил этишга ўргатиш методикасини мазмунан такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчи фаолиятининг интеллектуал ва биологик функсиялар узвийлигидаги вазифалари педагогик меҳнатни рационал ташкил этишнинг технологик, эргономик ва физиологик аспектларига доир эмпирик тажрибаларнинг амалий векторига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
талабаларни педагогик меҳнатни рационал ташкил этишга ўргатиш жараёни функсионал моделининг стратегик блоки вақт сарфини алгоритмик ички ҳаракат режаси асосида минимизациялаш, меҳнат шароитларидан профстандарларга кўра оптимал фойдаланиш каби объектив қонуниятлар асосида такомиллаштирилган;
педагогик таълим жараёнида талабаларни меҳнатни рационал ташкил этишга ўргатиш методикаси касбий потенсиални ва ҳаётий позицияни мустаҳкамлашга қаратилган коучинг стратегиядан конструктив, компоратив ва аксиологик ёндашувга асосланувчи назарий тайёргарлик, амалий тайёргарлик ва рефлекция босқичларида фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
ўқитувчига эргономик меёрлар асосида меҳнат шарт-шароитларини яратиш механизмлари “Инсон – АКТ – муҳит” моделини лойиҳалаштиришда педагогик меҳнат гигиенаси талаблари (ёритиш, ҳаво алмашиниш, иситиш, совутиш тизимлари) ҳамда антропометрик  меёрлар (меҳнат жиҳозларининг ҳажми, оғирлиги баландлигининг инсон вазни, бўйига мослиги)га мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда педагогик меҳнатни рационал ташкил этишга доир кўникмаларни шакллантириш бўйича олинган натижалари асосида:
ўқитувчи фаолиятининг интеллектуал ва биологик функсиялар узвийлигидаги вазифалари педагогик меҳнатни рационал ташкил этишнинг технологик, эргономик ва физиологик аспектларига доир эмпирик тажрибаларнинг амалий векторига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган маълумотлардан “Корхоналарда меҳнатни ташкил этиш” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғи билан тасдиқланган. 388-201-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни меҳнат фаолиятини рационал ташкил этишга доир назарий тайёргарлик жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларни педагогик меҳнатни рационал ташкил этишга ўргатиш жараёни функсионал моделининг стратегик блоки вақт сарфини алгоритмик ички ҳаракат режаси асосида минимизациялаш,  меҳнат шароитларидан профстандарларга кўра оптимал фойдаланиш каби обектив қонуниятлар асосида такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Корхоналарда меҳнатни бошқариш” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 429-сон буйруғи билан тасдиқланган. 429-510-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни меҳнатни рационал ташкил этиш жараёнини тизимли ташкил этилишига хизмат қилган;
педагогик таълим жараёнида талабаларни меҳнатни рационал ташкил этишга ўргатиш методикаси касбий потенсиални ва ҳаётий позицияни мустаҳкамлашга қаратилган коучинг стратегиядан конструктив, компоратив ва аксиологик ёндашувга асосланувчи назарий тайёргарлик, амалий тайёргарлик ва рефлекция босқичларида фойдаланиш орқали такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2022 йил 18-октябрдаги 01-2449-2441-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни меҳнатни рационал ташкил этишга амалий тайёргарлик жараёни коучинг-стратегия асосида ривожлантирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish