Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурадинов Фурқатжон Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларида квалиметрик компетентликни ривожлантириш”, 13.00.01 –Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4376.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтасинов Додахон Фарходович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида квалиметрик компетентликни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантириш мезонлари педагогик обектлар, ҳодисалар ва жараёнларни сифат кўрсаткичларини миқдорий баҳолаш даражаларининг дидактик имкониятларини қиёсий аниқлаш ҳамда таълим мазмунига кўра статистик моделлаштириш асосида такомиллаштиришган;
олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантириш мазмуни модулли ўқитиш технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган фаол-ижодий муҳитни босқичма-босқич яратиш ҳамда ривожлантирувчи таълим траекториясига адаптив мослаштиришнинг вариатив босқичларини даражалаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий-тизимли модели, тизимли-фаолиятли ёндашув ва диагностик коррексиянинг идентив хусусиятларига кўра ички ва ташқи омилларга ажратиш ҳамда дидактик омилларнинг ички ва ташқи таъсирини изчил аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантириш технологиялари мақсадли, мотивацион, мазмунли-технологик, баҳоловчи ва коррексион компонентларнинг интегратив хусусиятларини баҳолаш портфолио технологияларидан фойдаланиш самарадорлигига рационал уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида квалиметрик компетентликни ривожлантириш бўйича илмий натижалар:
олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантириш мезонлари педагогик обектлар, ҳодисалар ва жараёнларни сифат кўрсаткичларини миқдорий баҳолаш даражаларининг дидактик имкониятларини қиёсий аниқлаш ҳамда таълим мазмунига кўра статистик моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-августдаги 02-07-3272/04 рақамли далолатномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантиришнинг фалсафий, педагогик, психологик имкониятларини таҳлил этиш имкони кенгайтирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантириш мазмуни модулли ўқитиш технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган фаол-ижодий муҳитни босқичма-босқич яратиш ҳамда ривожлантирувчи таълим траекториясига адаптив мослаштиришнинг вариатив босқичларини таҳлилий даражалаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-августдаги 02-07-3272/04 рақамли далолатномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантиришнинг мантиқий-тизимли моделини ташкиллаштиришга эришилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий-тизимли модели, тизимли-фаолиятли ёндашув ва диагностик коррексиянинг идентив хусусиятларига кўра ички ва ташқи омилларга ажратиш ҳамда дидактик омилларнинг ички ва ташқи таъсирини изчил аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-августдаги 02-07-3272/04 рақамли далолатномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантириш босқичларини аниқлашга шароит яратилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантириш технологиялари мақсадли, мотивацион, мазмунли-технологик, баҳоловчи ва коррексион компонентларнинг интегратив хусусиятларини баҳолаш портфолио технологияларидан фойдаланиш самарадорлигига рационал уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-августдаги 02-07-3272/04 рақамли далолатномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларининг квалиметрик компетентлигини ривожлантиришга доир илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish