Sayt test rejimida ishlamoqda

Иномова Маҳлиё Юсуф қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4341.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор;
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Рахимова Феруза Нажмиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари ижтимоий онг ва дунёқарашини ривожлантиришга қаратилган ўз-ўзини фаоллаштириш ва ривожлантириш имкониятларини аниқлаш ҳамда креатив фикрлаши ва когнитив фаолият самарадорлигини оширишнинг дидактик имкониятларига уйғун барқарор даражалаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги муваффақиятли ижтимоий мослашувига ёрдам берувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуини таҳлилий аниқлаш ҳамда ҳур фикрлилик ва манфаатлар тизимининг хилма-хиллигини болалар ижтимоий мослашувига бевосита таъсирини мазмунли прогнозлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш модели таълимнинг инсонпарварликга йўналганлигини таъминлашга қаратилган тизимлилик, яхлитлик, интегративлик тамойиллари интегратив яхлитлигини интенсив ҳисобга олишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш жараёни ўқув мазмунининг умумдидактик тамойилларини мотивацион-қадриятли, ижодий-рефлексив хусусиятларини ўрганиш ҳамда ўқув жараёнида ўзаро биргаликдаги фаолият ва гуруҳий динамиканинг алоқадорлигини қиёсий аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари ижтимоий онг ва дунёқарашини ривожлантиришга қаратилган ўз-ўзини фаоллаштириш ва ривожлантириш имкониятларини аниқлаш ҳамда креатив фикрлаши ва когнитив фаолият самарадорлигини оширишнинг дидактик имкониятларига уйғун даражалаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-0810 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги муваффақиятли ижтимоий мослашувига ёрдам берувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуини таҳлилий аниқлаш ҳамда ҳур фикрлилик ва манфаатлар тизимининг хилма-хиллигини болалар ижтимоий мослашувига бевосита таъсирини мазмунли прогнозлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-0810 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг мазмуни ва имкониятларини аниқлашга эришилган;
талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш модели таълимнинг инсонпарварликга йўналганлигини таъминлашга қаратилган тизимлилик, яхлитлик, интегративлик тамойиллари интегратив яхлитлигини интенсив ҳисобга олишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-0810 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқитишнинг инновацион ва интегратив тамойиллари асосида талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигининг самарадорлигини баҳолаш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш жараёни ўқув мазмунининг умумдидактик тамойилларини мотивацион-қадриятли, ижодий-рефлексив хусусиятларини ўрганиш ҳамда ўқув жараёнида ўзаро биргаликдаги фаолият ва гуруҳий динамиканинг алоқадорлигини қиёсий аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-0810 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг болаларда ижтимоий мослашувни шакллантиришга касбий тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish