Раджабов Отабек Искандаровичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий коллаген олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва унинг асосида гемостатик буюмлар яратиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1. PhD/К20.
Илмий раҳбар: Тўраев Аббосхон Сабирханович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
«Коллаген субстанциясини олиш усули»га берилган ихтиро патентига (№IAP 04736-2013й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 02-11/724-сон хулосаси берилган.
«Коллаген қопламали ғовак материални олиш усули»га берилган ихтиро патентига (№IAP 05125-2015й.) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 02-11/723-сон хулосаси берилган.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қорамол терисидан табиий структурасини сақлаган коллаген оқсилини ажратиб олиш ва унинг асосида капилляр ҳамда паренхиматоз қон кетишда самарали қон тўхтатувчи, жароҳат битказувчи гемостатик қоплама яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорамол терисидан табиий уч спиралли структурасини сақлаган коллаген субстанциясини олиш технологияси яратилган (№IAP 04736-2013 й.);
коллаген субстанциясини олишда технологик жараёнга таъсир этувчи омиллар асосида оптимал технологик шароитлар яратилган (№ IAP 04736-2013 й.);
коллаген субстанцияси асосида «Гемогубка» гемостатик қопламасини олиш технологияси яратилган (№IAP 05125-2015 й.);
«Гемогубка» гемостатик қопламасинининг ғоваклилик даражаси 84% гача, суюқликни ютиш хусусияти эса 5500% гача ошишига эришилган (№IAP 05125-2015 й.);
«Гемогубка» гемостатик қопламасини тиббиётда қўллаш йўриқномаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорамол терисидан табиий хусусиятини сақлаган коллаген ажратиб олиш ва унинг асосида гемостатик қоплама яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорамол терисидан ажратиб олинган табиий уч спиралли структурага эга коллаген субстанцияси асосида яратилган «Гемогубка» гемостатик қопламасига техник шарт «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs 25193402-02:2017). Натижада маҳсулот сифати ва технологик жараёнларни назорат қилиш имконини берган;
«Гемогубка» гемостатик қопламаси клиник синовлардан ўтказилиб, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» давлат унитар корхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» давлат унитар корхонасининг 2018 йил 13 апрелдаги 29/09-1356–сон маълумотномаси). Натижада янги маҳаллий дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Гемогубка» гемостатик қопламаси йилига 19351 ўрами Республика даволаш-профилактика муассасаларининг йиллик эҳтиёжини тўлиқ таъминлайди ҳамда «Гемогубка» гемостатик қопламасини ишлаб чиқариш «TURON SILK PARM» МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2018 йил 3 майдаги 25-06/662-сон ва «TURON SILK PARM» МЧЖ корхонасининг 2018 йил 24 апрелдаги 24-сон маълумотномалари). Натижада импорт қилинаётган гемостатик қопламалар ўрнини тўлиқ қоплаш ва маҳаллий дори воситасини амалий тиббиётда қўллаш имконини берган.