Балтабаев Улуғбек Нарбаевичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Омихта ем ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T5.
Илмий раҳбар: Турсунходжаев Пўлат Мухамедович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
II.Тадқиқотнинг мақсади: озиқ-овқат саноати чиқиндилари асосида йирик шохли қорамоллар учун омихта ем таркибини яратиш ва олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноати чиқиндиларининг физик-кимёвий хоссалари ва биологик фаоллиги асосида йирик шохли қорамоллар учун омихта емнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
йирик шохли қорамоллар учун озуқавий ва микроминерал қимматлилик нормасини сақлаган ҳолда омихта ем сарф-харажатларининг пасайтирилиши асосланган;
арпа дони ресурслари тежалган, омихта емнинг микробиологик сифати оширилган ва иккиламчи ресурслардан фойдаланиш ҳисобига экологик ҳолатни яхшиланишининг ва чорвачилик маҳсулотларининг миқдори, сифати, хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
йирик шохли қорамоллар учун таркибида 75 озуқа бирлиги, 14-14,5% хом протеин, 10,0-13,5% хом клетчатка, 4,0-4,7% хом ёғ, 3,8-4,1% пектин моддаси бўлган ем тайёрлаш имконини берувчи технологик жараён такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
йирик шохли қорамоллар учун омихта ем ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
донни қабул қилиш, ун ёрма корхоналари ва уруғ тозалаш цехларидан олинадиган оралиқ маҳсулотларини майдалаб, уларга ембоп дон ва минерал компонентлар ва озиқ-овқат саноати чиқиндилари асосида йирик шохли қорамоллар учун таркибида оқсил витаминлар миқдори ва тўйимлилиги меъёрда бўлган омихта ем олиш технологиясига техник шарт олинган (Tsh-8-95: 2012. «Ўздонмаҳсулот» АК). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилишга имкон беради;
озиқ-овқат саноати чиқиндилари асосида йирик шохли қорамоллар учун омихта ем таркиби ва олиш технологияси «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга татбиқ этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2017 йил 15 июлдаги 6-1-2/306-1274-сон маълумотномаси). Натижада корхоналарнинг технологик линиясини ихчамлаштиришга ва ҳар бир тонна маҳсулот таннархини 12% арзонлаштириш имконини берган.
V. Ихтирога патенти: «Йирик шохли қорамоллар учун ем», № IAP 04994-2014 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 7 июлдаги
02-11/1744-сон хулосаси.