Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Шерзод Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаблари  7-9-синф ўқувчиларини халқаро писа тадқиқотларига тайёрлаш (табиий фанлар мисолида)”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T2777.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов Номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05 асосида Бирмарталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳадов Маъмуржон Шарипович, кимё фанлари доктори, доцент; Қиямов Нишон Содиқович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаблари 7-9-синф ўқувчиларини халқаро ПИСА тадқиқотларига тайёрлаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё фанини ўқитиш жараёнида 7-9-синф ўқувчиларида мустақил билим олиш кўникмаларини ривожлантиришда муаммоларни аниқлашнинг анкета ва статистика методлари таклиф этилиб, муаммоларни бартараф этишнинг лойиҳавий, муаммоли, креатив, когнитив методлари орқали аниқлашнинг педагогик шарт-шароитлари кимёвий ҳодисаларни кузатиш, тушуниш, тушунтиришга ўргатувчи ўқув жараёнида таққослаш, синаш ва хулоса ясаш каби тамойилларига кўра аниқлаштирилган;
ПИСА тадқиқотлари доирасида 7-9-синф ўқувчиларнинг билим олиш кўникмаларини ривожлантириш жатаёни инновацион ёндашув, кимёвий топшириқларнинг вариатив занжири, ностандарт тестларнинг янгича тузилмасини ўзида жамлаган ўқув-методик таъминотини яратиш асосида такомиллаштирилган;
7-9-синф ўқувчиларнинг ПИСА халқаро тадқиқотларига тайёрлашнинг креатив, интегратив, гностик, интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган ёндашувга кўра ахборотларни қидириш, йиғиш ва кимё дарсларида ҳамда дарсдан ташқари ҳолатларда қўллашга ўргатувчи методларидан кўргазмали, амалий ва интегратив фойдаланиш асосида аниқлаштирилган;
ПИСА тадқиқотларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари, омиллари ва методлар самарадорлигини текшириш, баҳолаш мезонлари 7-9-синф ўқувчиларда тестлар, лаборатория ва ПИСА топшириқларини “флеппед cлассес” (уйда дарс муҳити, дарсни уй топшириқларига асосан ташкил этиш) муҳитида натижаларни индивидуал қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 7-9-синф ўқувчиларининг ПИСА тадқиқотларига тайёрлаш, мустақил билим олиш компетенсияларини ривожлантириш методлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
7-9-синф ўқувчиларида кимё фанини ўқитиш жараёнида ПИСА тадқиқотларидан кимёвий ҳодисаларни кузатиш, тушуниш, тушунтиришга ўргатувчи ўқув жараёнида таққослаш, синаш ва хулоса ясаш каби тажриба босқичларини хатолар устида ишлашнинг қайта алоқали муҳитига хавфсизлик, топшириқлар даражаланиши тамойиллари жорий этишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 19 майдаги
03-02/3-1834-сон маълумотнома). Натижада, ўқувчиларни ПИСА тадқиқотларига тайёрлашнинг методик ва дидактик имкониятлари ортган;
кимё дарсларида ўқувчиларнинг фанга оид компетенсияларини ривожлантиришнинг шахсга йўналганлик, инновацион ёндашувлари ахборотларни қидириш, йиғиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва кимё дарсларида ПИСА тадқиқотларини қўллашда амалий ва интегратив фойдаланишга доир таклифлардан “Кимё фанидан амалий машғулотлар (7 - синф ўқувчилари учун)” (ИСБН 978-9943-9052-1-4, УО'К 54 (076.5), КБК24.1я7) номли яратилган қўлланмада ўқувчиларнинг мустақил ишлаши учун кимё фанидан ПИСА тадқиқотлари йўналиши мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 19 майда берлиган 03-02/3-1834-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўз фаолиятини мустақил бошқариш ва ўз устида мустақил ишлаш компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
7-9-синф ўқувчиларида ПИСА тадқоқотларига тайёрлаш модели фанга оид ва таянч компетенсияларни уйғунликда шакллантиришни интерфаол ўқув муҳитида прогностик мониторингли қўллашга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Кимё фанидан амалий машғулотлар (7 - синф ўқувчилари учун)” (ИСБН 978-9943-9052-1-4, УО'К 54 (076.5), КБК24.1я7) номли яратилган қўлланмада ўқувчиларнинг мустақил ишлаши учун кимё фанидан ПИСА тадқиқотлари йўналиши мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 19 майда берлиган 03-02/3-1834-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг электрон таълим заҳиралари воситасида такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish