Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўринбоева Эъзозхон Комоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида қарама-қаршилик муносабатини ифодаловчи лисоний ва нолисоний воситалар”, 10.00.01 – Ўзбек тили  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Fil3308.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Эхтиётхон Исмаиловна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори; Абдураҳмонов Шавкатжон Ашурович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида қарама-қаршилик муносабатини ифодаловчи лисониу воситаларни лексик, морфологик ва синтактик сатҳ бирликлари доирасида очиб бериш ҳамда ўзбеклар алоқа-аралашувида фойдаланиладиган ўзаро зид маъноли нолисониу воситаларнинг лисоний ифодасини, вербаллашув жараёни ҳамда матний хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қарама-қаршилик муносабати ва зидлик тенг тушунчалар эмаслиги, қарама-қаршилик кенг маъноли бўлиб, у ўзаро қиёсланаётган ҳар қандай бирликлар муносабатини ифодалаши, зидлик эса фарқлиликнинг юқори даражаси эканлиги назарий жиҳатдан асосланган;
фалсафадаги қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонунининг тилда воқеланиши лисоний зиддият эканлиги, бу ҳодиса тилшуносликда турли жиҳатдан тасниф қилиниши ва ушбу таснифлардаги фарқли жиҳатлар кўрсатилган;
ўзбек тилида қарама-қаршилик муносабати лексик сатҳда лексик антонимлар, морфологик сатҳда грамматик антонимлар, синтактик сатҳда эса зидлик мазмунини ифодаловчи қўшма гаплар доирасида аниқланган;
ўзбек тилида бош, қўл, лаб ҳаракатлари нафақат инкорни, балки бошқа соматик бирликларга нисбатан қарама-қаршилик муносабатини ҳам ифодалаши, айни шундай муносабат кўз, елка ва оёқ каби тана узвлари ҳаракати билан боғлиқ паралингвистик воситалар орқали ҳам юзага чиқиши вербаллашган далиллар ёрдамида исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг лексик, морфоогик ҳамда синтактик сатҳи доирасида қарама-қаршилик муносабатининг ифодаланиш хусусиятларини ёритишга бағишланган диссертацион ишда эришилган илмий натижалар асосида:
қарама-қаршилик муносабатининг фалсафиу ва лисониу аспектда ўрганилишига доир илмиу тадқиқотлар таҳлили ва тавсифини бериш, ўзбек тилида зидлик муносабатини билдирувчи нолисониу воситаларни аниқлаш ва лисониу далиллар асосида исботлаш ҳақидаги хулосалардан “Матн тилшунослиги” дарслигида кенг фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғига асосан 237-317-рақамли рухсатнома). Натижада дарсликнинг мазмуни илмий маълумотлар асосида илмий-назарий жиҳатдан такомиллашган;  
ўзбек тилида қарама-қаршилик муносабати, антонимия, зидлик тушунчаларининг фалсафий ва лисоний ифодаланишига асосланган илмий хулоса ва тавсияларидан “Матн тилшунослиги” дарслигида кенг фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғига асосан 237-317-рақамли рухсатнома). Натижада дарсликнинг “Матн ва коммуникатив воситалар” бобининг “Бадиий матнни шакллантирувчи воситалар” номли бўлими қарама-қаршилик ва унинг услубий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар асосида илмий-назарий жиҳатдан такомиллашган;
ўзбек тилида қарама-қаршилик муносабатини ифодаловчи қўшма гаплар синтактик бирлик эканлиги, уни ташкил этувчи қисмларнинг мазмуний, шаклий ва функсионал хосланишига оид илмий қарашлар ҳамда хулосалардан “Услубшунослик асослари” дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг        2022- йил 19-июлдаги 233-сон буйруғига асосан 233-0423-рақамли рухсатнома). Натижада дарсликнинг “Синтактик стилистика” модули “Қўшма гапларнинг услубий хусусиятлари” мавзусини ёритишда қўшма гаплар билан боғлиқ назарий хулосалар, уларнинг ўрганилиши, бадиий нутқда қўлланилиши ва унинг қарама-қаршилик муносабатини ифодаловчи лисоний восита сифатида ўқувчиларга экспрессив-эстетик таъсири юзасидан берилган таклифлар бадиий нутқни ўқувчиларга яна ҳам тушунарли бўлишини таъминловчи семантик мундарижасининг ойдинлашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish