Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Шохида Шерзодовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат чиқиндиларидан комплекс таъсир этувчи кальций хлорат тутган дефолиант олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/T150.

Илмий маслаҳатчи: Тухтаев Сайдиахрал, кимё фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Беглов Борис Михайлович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Султонов Баходир Элбекович,техника фанлари доктори; Хамракулов Зоҳидбек Абдусамадович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: саноат чиқиндилари асосида кальций хлорат тутган, юмшоқ ва комплекс таъсир этувчи дефолиантларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

хлорат кальцийли дефолиант олиш жараёнини асословчи натрий, кальций хлорид ва хлоратлари иштирокида учламчи системаларнинг политермик ва изотермик эрувчанлик диаграммалари қурилган, система компонентларининг эрувчанлик ва таъсирлашув моҳияти аниқланган;

карбонат тутган шламни хлорид кислотасида парчалаш кинетикасини концентрация, ҳарорат ва жараён давомийлигига боғлиқ ҳолда аниқланган ва кальций хлориди эритмасини олишнинг мақбул технологик меъёрлари ишлаб чиқилган;

кальций хлорид эритмасининг натрий хлорати билан конверсиялаш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган;

таркибида асосий таъсир этувчи моддаси 36–40% бўлган кальций хлоратли дефолиантини олиш жараёнининг технологияси ишлаб чиқилган;

кальций хлорати, мочевина, этанол, ди-, триэтаноламин, 2-хлорэтифосфонат ди- ва триэтаноламмоний, нитрат моно- ва диэтаноламмоний, фосфат мочевина ва 2-хлорэтилфосфонат мочевина иштирокида 18 та мураккаб сувли системалардаги эрувчанлик ва қаттиқ фазалар тавсифи аниқланган;

8 та янги бирикмаларнинг ҳосил бўлиши физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;

кальций хлорати, мочевина, нитрат моноэтаноламмоний ва этанол асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантининг олиниш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Саноат чиқиндиларидан хлорат кальцийли ва комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

янги суюқ хлорат кальцийли дефолианти олиш технологияси «Fargʻonaazot» АЖнинг «2021 йилда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Oʻzkimyosanoat» АЖнинг 2018 йил 7 майдаги 03-1879/П-сон маълумотномаси). Натижада қўлланилган дефолиант суюқ магний хлоратига нисбатан ғўза ҳосилини самарали ва сифатли дефолиациялаш имконияти яратилган;

янги комплекс таъсир этувчи «Фанкальцийдеф» дефолиантини олиш технологияси «Fargʻonaazot» АЖда «2021 йилда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Oʻzkimyosanoat» АЖнинг 2018 йил 7 майдаги 03-1879/П-сон маълумотномаси). Натижада ғўза кўсакларининг очилишини 87,6–90,5% га, баргларни тўкилишини 88,8–89,8% га ошириш имконини берган; 

синтез қилинган хлорат кальцийли дефолиант Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани фермер хўжаликлари пахта майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 10 майдаги 02/023-37-сон маълумотномаси). Натижада дефолиант ўрта толали ғўза навларида қўлланилганда барглар тўкилиши 88,0% ни ташкил этиб, самарали дефолияциялаш имкони яратилган;

«Фанкальцийдеф» дефолианти фермер хўжаликларининг кенг пахта майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 10 май 02/023-37-сон маълумотномаси). Натижада кўсакларни очилиши 90,5% га, баргларни тўкилиши 89,0% га эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish