Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Тўхтасин Ибодовичнинг
фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Ped327.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.03.
Расмий оппонентлар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Муҳаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Рустам Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш ҳамда мусиқа таълими самарадорлигини ошириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизми мусиқий-педагогик фаолиятда қўлланган замонавий қарашлар педагогик тизим компонентлари, уларнинг мақсади ва мазмуни, қўлланилган шакл ва воситаларига кўра миллий ва умуминсоний тенденсияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатишга доир устоз санъаткорларнинг педагогик қарашларини методологик ва хусусий методик жиҳатларига кўра ахлоқий билим, шахсий-тажриба, мустақил фаолият, ташаббускорлик каби мезонлар ички даражаланиш орқали босқичма-босқич шакллантиришнинг методик асослари интерфаол ёндашув асосида яхлит тизим сифатида такомиллаштирилган;
узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизмини такомиллаштиришда мусиқий меросдан фойдаланишнинг педагогик талаблари ҳамда дидактик имкониятлари аниқлаштирилиб, уларнинг самарадорлик даражалари «ўзлаштириш даражаси - ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш мезони» тамойили асосида таққослаш, синтез, умумлаштириш, тизимлаштириш, индуксия, дедуксия, абстрактлаш каби таълим сифатини оширишнинг коллоборатив кўрсаткичлари асосланган;
ўзбек мусиқа фолклорини ўргатишда интеграл ёндашув ғоялар, воситалар, услублар, фаолиятнинг турли тузилмаларининг умумийлиги, обектларнинг ўзига хос хусусиятлари ва фаолиятнинг яхлитлигини таъминлаш модели замонавий методиканинг аксентуацияси асосида ташкилий-педагогик, рефлектив, эмпатик, методик, психологик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган изоҳлаш, абстракт фикрлаш, кузатиш, умумлаштириш каби муаммоли таълим технологиясига асосланган идентив модификациялашнинг педагогик тамойиллардан фойдаланиш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизмини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизмини такомиллаштириш жараёнида мусиқий-педагогик фаолиятда қўлланган замонавий ёндашувлар, қарашлар педагогик тизим компонентлари, уларнинг мақсади ва мазмуни, қўлланилган шакл ва воситалари умумлаштирлиб, миллий ва умуминсоний тенденсияларга устуворлик беришга доир таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 281–сон буйруғининг 1–иловаси билан тасдиқланган “Талаба–ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ва ғоявий бардошлилигини мустаҳкамлаш бўйича услубий тавсиялар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-78–сон маълумотномаси). Натижада, узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизмини такомиллаштиришга эришилган;
узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатишга доир устоз санъаткорларнинг педагогик қарашларини методологик ва хусусий методик жиҳатдан таҳлил этиш асосида ахлоқий билим, шахсий-тажриба, мустақил фаолият, ташаббускорлик каби мезонлар ички даражаланиш орқали босқичма-босқич шакллантиришнинг методик асослари интерфаол ёндашувга ҳамда узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизмини такомиллаштиришда мусиқий меросдан фойдаланишнинг педагогик талаблари ҳамда дидактик имкониятлари аниқлаштирилиб, уларнинг самарадорлик даражалари «ўзлаштириш даражаси - ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш мезони» тамойили асосида таққослаш, синтез, умумлаштириш, тизимлаштириш, индуксия, дедуксия, абстрактлаш каби таълим сифатини оширишнинг коллоборатив кўрсаткичларига доир таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-78–сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш бўлажак ўқитувчиларда касбга бўлган қизиқиши, ўқитувчиликка бўлган ижобий муносабат тизимининг ривожланишига эришилган;
Ўзбек мусиқа фолклорини ўргатишда интеграл ёндашув асоси (ғоялар, воситалар, услублар, фаолиятнинг турли тузилмаларининг умумийлиги, объектларнинг ўзига хос хусусиятлари) ва фаолиятнинг яхлитлигини таъминлаш модели замонавий методиканинг аксентуацияси асосида ташкилий-педагогик, методик, психологик имкониятларидан “Ўзбек мусиқа фолклори” фани мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-78–сон маълумотномаси)Натижада, мусиқа таълими йўналиши талабаларининг ўзбек мусиқа фолклорига оид билим, кўникма, малака ва компетенсиялари такомиллаштирилган.
ўзбек мусиқа фолклорини ўргатишда интеграл ёндашув ғоялар, воситалар, услублар, фаолиятнинг турли тузилмаларининг умумийлиги, обектларнинг ўзига хос хусусиятлари ва фаолиятнинг яхлитлигини таъминлаш модели замонавий методиканинг аксентуацияси асосида ташкилий-педагогик, рефлектив, эмпатик, методик, психологик шарт-шароитлари мустақил фаолиятни ташкил этишнинг контекстли–ўйинли вазият усуллари 5111100–мусиқа таълими йўналиши ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-78–сон маълумотномаси) Натижада, узлюксиз таълим тизимида ўзбек мусиқа фолклорини ўргатиш механизми такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish