Sayt test rejimida ishlamoqda

Бакиров Отабек Бўрановичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришнинг педагогик технологиялари (Давлат ва ҳуқуқ асослари ўқув предмети мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped883.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» ўқув предмети мазмунидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсийасини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчилар ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияси мазмуни умуммаданий, методик, таянч, ҳуқуқий компетенсияларни ва ижтимоий-сиёсий фаоллик компетентлигининг когнитив, шахсий, функсионал, ахлоқийлик сингари компонентларини ўзаро горизонтал ва вертикал интерпретациялаш ҳамда шахснинг интегратив хислатларини мазкур интеграция натижаларига боғлиқ равишда педагогиканинг инсонпарварлик ва илмийлик тамойилларига мувофиқ  ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш жараёни динамик ўзгаришларнинг самарадорлигини, баҳолашнинг когнитив, мотивацион, рефлексив мезонларининг ижтимоий аҳамиятини ва фуқаролик компетенсияси функсияларининг интегратив хусусиятлари таъсирини англашга нисбатан талабаларнинг таълимий мотивациясини ошириш сабабли устиворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари «Давлат ва ҳуқуқ асослари» ўқув предмети мазмуни таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларини педагогиканинг когнитив, шахсий, маданий ва компетентлик парадигмаларига мувофиқлаштириш орқали ўқув жараёни мазмунига сингдиришнинг амалий механизмларини самарадорлик нуқтаи назаридан қўллаш имкониятларини кенгайтириб бориш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантириш технологиялари шахсга йўналтирилган таълим имконияларини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига нисбатан методик жиҳатдан татбиқ этиш ҳамда касбий компетенсияни ривожлантиришнинг амалий механизмларини реал таълимий шароитда дидактик жиҳатдан қўллаш механизмларини ривожлантириш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришнинг педагогик технологияларини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
умуммаданий, методик, таянч, ҳуқуқий компетенсияларни ва ижтимоий-сиёсий фаоллик компетентлигининг когнитив, шахсий, функсионал, ахлоқийлик сингари компонентларини ўзаро горизонтал ва вертикал интерпретациялаш ҳамда шахснинг интегратив хислатларини мазкур интеграция натижаларига боғлиқ равишда педагогиканинг инсонпарварлик ва илмийлик тамойилларига мувофиқ  ривожлантириш асосида такомиллаштирилган ўқувчилар ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияси мазмунига оид таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-2014-0910185149 рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-мартдаги 02-07-989/04-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантириш модели, шахснинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияси функсиялари уларни баҳолаш мезонлари консептуал ва индикатив воситалар асосида такомиллаштирилган;
динамик ўзгаришларнинг самарадорлигини, баҳолашнинг когнитив, мотивацион, рефлексив мезонларининг ижтимоий аҳамиятини ва фуқаролик компетенсияси функсияларининг интегратив хусусиятлари таъсирини англашга нисбатан талабаларнинг таълимий мотивациясини ошириш сабабли устиворлик бериш орқали такомиллаштирилган ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш жараёнига оид таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-2014-0910185149 рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-мартдаги 02-07-989/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясининг таркибий тузилиши ва мазмунини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган, ўқувчиларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантириш жараёнига методик шароит яратилган;
«Давлат ва ҳуқуқ асослари» ўқув предмети мазмуни таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларини педагогиканинг когнитив, шахсий, маданий ва компетентлик парадигмаларига мувофиқлаштириш орқали ўқув жараёни мазмунига сингдиришнинг амалий механизмларини самарадорлик нуқтаи назаридан қўллаш имкониятларини кенгайтириб бориш орқали такомиллаштирилган  ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини шакллантиришнинг педагогик имкониятларига оид таклифлар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-2014-0910185149 рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-мартдаги 02-07-989/04-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларининг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсийасини шакллантириш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish