Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулахатов Акрамжон Рўзмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш механизмларини такомиллаштириш (Кураш спорт тури мисолида)”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогика таʼлимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped531.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедов Фурқат Қўлдошевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика инситути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кураш спорти орқали талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги тушунчасининг тарихий шаклланиш босқичлари қадрият ғояларига аксиологик ёндашувни қарор топтириш ҳамда унинг контент доменларини ижтимоий-фалсафий, илмий-педагогик ва толерантлик аспектларида  асослаш орқали аниқлаштирилган;
кураш спорт тури орқали талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш самарадорлигини баҳолаш мезонлари шахсий-касбий ўз-ўзини ривожлантиришнинг педагогик мотивацияси омилларини самарадорлилик, йўналганлик, асослилик тамойилларига нисбатан квалиметрик жиҳатдан мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
кураш спорт тури орқали талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш модели қадриятлар тафаккурини уларнинг самарадорлик даражасини объектив баҳолаш стратегиясининг прагматик, эмпирик, плюралистик ва детерминистик омиллар воситасида ривожлантириш ҳамда таълим менежменти ва педагогик ҳамкорлик  нуқтаи назаридан педагогик жараёнга ташкилий-технологик жиҳатдан сингдириш асосида такомиллаштирилган;
“Жисмоний маданият” таълим йўналишидаги олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси” фани тузилмасини талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни таълимнинг конструктив ва деструктив механизмлари воситасида сингдириш ва шахс хусусияти (етук, фаол, етакчи, баркамол) интеграциясини таъминлашнинг контент доменларини педагогиканинг замонавий парадигмаларига муовофиқ такомиллаштириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кураш орқали талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш йўллари бўйича тадқиқот натижалари қуйидаги шаклларда жорий қилинди:
қадрият ғояларига аксиологик ёндашувни қарор топтириш ҳамда унинг контент доменларини ижтимоий-фалсафий, илмий-педагогик ва толерантлик аспектларида  асослаш орқали аниқлаштирилган Ўзбекистонда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги тушунчасининг тарихий шаклланиш босқичлари бўйича назарий хулоса ва амалий тавсиялар “Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси” (Дзюдо) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 15-майдаги 02/01-01-77-сон маълумотномаси). Натижада, кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси фанининг дидактик ва методик таъминоти миллий ва умуминсоний қадриятлар элементлари ҳисобига бойитилган;
шахсий-касбий ўз-ўзини ривожлантиришнинг педагогик мотивацияси омилларини самарадорлилик, йўналганлик, асослилик тамойилларига нисбатан квалиметрик жиҳатдан мослаштириш асосида такомиллаштирилган кураш спорт тури орқали талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш самарадорлигини баҳолаш мезонларига доир таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 15-майдаги 02/01-01-77-сонли маълумотномаси). Натижада, Жисмоний тарбия ва спорт фанининг мазмун-моҳияти талабаларда миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришга оид тушунчалар билан такомиллаштирилган;
қадриятлар тафаккурини уларнинг самарадорлик даражасини объектив баҳолаш стратегиясининг прагматик, эмпирик, плюралистик ва детерминистик омиллар воситасида ривожлантириш ҳамда таълим менежменти ва педагогик ҳамкорлик  нуқтаи назаридан педагогик жараёнга ташкилий-технологик жиҳатдан сингдириш асосида такомиллаштирилган кураш спорт тури орқали талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш моделига оид амалий таклиф ва тавсиялардан А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 16-январдаги 19-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг қадриятлар тарғиботига доир илғор педагогик ва инновацион технологияларни қўллаш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, шахслараро муносабатларга киришиш, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, миллатлар, маданиятлар, эътиқодлар, урф-одатлар, динлараро ва мафкуралараро ижтимоий муносабатларни мувозанатда сақлаб туришга оид билимлари ортган;
“Жисмоний маданият” таълим йўналишидаги олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси” фани тузилмасини талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни таълимнинг конструктив ва деструктив механизмлари воситасида сингдириш ва шахс хусусияти (етук, фаол, етакчи, баркамол) интеграциясини таъминлашнинг контент доменларини педагогиканинг замонавий парадигмаларига муовофиқ такомиллаштириш зарурати бўйича таклиф ва тавсиялар билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси телевидениеси орқали “Субхидам” дастурида “Кураш орқали талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш йўллари” мавзуси юзасидан чиқиш қилинган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 06-апрелдаги 14-11/276-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг соғлом иммунитетини ривожлантириш, қадриятларни сингдирилганлик даражасини белгиловчи мезонлар татбиқ этилган ва уларнинг самарадорлик даражасига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish