Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсагдиев Орифжон Алимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон темир йўлларида пакетли коммутацияни қўллаган ҳолда тезкор технологик алоқа тизимларини такомиллаштириш», 05.04.01–Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотнинг тақсимлаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2018.2.PhD/T405.

Илмий раҳбар: Халиков Абдулхақ Абдулхаирович, техника фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.28.12.2017.Т.07.02.

Расмий оппонентлар: Иногамов Акмал Муратович, техника фанлари доктори; Камалов Юнус Каримович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон темир йўл транспорти тезкор технологик алоқа тармоқ абонентларига хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари ва талаб этиладиган пакетли тармоқ ресурсларини ҳамда Е-модели асосида нутқ сигналларининг баҳолаш усулини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

рақамли тезкор технологик алоқа тармоқларида канал ва пакетларни коммутациялашда нутқ узатиш сифатини баҳолаш усули Е-модел асосида такомиллаштирилган;

канал ва пакетларни коммутациялашда тезкор технологик алоқа тармоқларининг нутқ узатиш сифатини баҳолаш Е-модел усули MOS баҳолаш норма сифат мезоналарига боғлиқлиги асосланган;

умумтехнологик ва тезкор технологик алоқа каналларини бирлаштириш имконини берувчи ҳамда оммавий хизмат кўрсатиш назарияси асосида имитацион 1 ва 2 моделлари ишлаб чиқилган;

алоқа тармоғида боғланишларни ўрнатиш ҳамда тармоққа келиб тушувчи юкламаларга боғлиқ хизмат кўрсатиш сифат эҳтимоли ва тизимининг самарадорлигини ортиши имитацион 1 ва 2 моделлари орқали асосланган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Темирйўл тезкор технологик алоқа тармоқларида пакетли коммутацияни қўллаган ҳолда хизмат кўрсатишнинг имитацион 1 ва 2 моделлар ҳамда Е-модели орқали такомиллаштириш усуллар бўйича олинган натижалар асосида:

рақамли тезкор технологик алоқа тармоқларида канал ва пакетларни коммутациялашда нутқ узатиш сифатини Е-модел асосида баҳолаш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги Урганч сигнализация ва алоқа дистанциясининг алоқа тармоқларига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2018 йил 4 апрелдаги НГ/1623-18-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тезкор технологик алоқа тармоқларида диспетчер алоқа сифатини ошириш ва алоқа тармоқларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштириш имконини берган;

интеграллаштирилган умумтехнологик ва тезкор технологик алоқа каналлари чақириқларига хизмат кўрсатиш 1 модели “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги Тошкент узелининг сигнализация ва алоқа дистанциясининг алоқа тармоқларига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2018 йил 4 апрелдаги НГ/1623-18-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси интеграллаштирилган тармоқ ҳосил қилувчи тезкор технологик алоқа тармоғи яратилади ва мавжуд тармоқ ресурсларига нисбатан 1 модели бўйича 44%га камайтиришга эришилган;

умумтехнологик ва тезкор технологик алоқа каналларини бирлаштириш имконини берувчи имитацион 2 модели “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги Тошкент узелининг сигнализация ва алоқа дистанция-сининг алоқа тармоқларига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2018 йил 4 апрелдаги НГ/1623-18-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси юкламага боғлиқ равишда тезкор технологик алоқа тармоқларини мавжуд тармоқлар ресурсларига нисбатан имитацион 2 модели бўйича 29%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish