Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Кибриё Равшанбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик механизмлари», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1737.
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғулхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарапович, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  халқ педагогикаси воситаси асосида ўқувчилар  ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишнинг  педагогик-психологик хусусиятлари маънавий қадриятларни эгаллашда халқ оғзаки ижоди намуналарига оид маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва жамият аъзоларига нисбатан қабул қилинган меъёрлар асосида муносабатларни шакллантириш мониторингига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари уларга ижтимоий маданий тажрибаларни сингдириш орқали  жамият ҳаётига тайёрлашга йўналтирилган аксеологик аҳамиятга молик фазилатлар ва тажрибаларни шакллантиришга   ёрдам берувчи интегративлик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишнинг  самарали омиллари  ўқувчилар томонидан тизимли ёндашув асосида анъана, қадрият ва хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштириш ҳамда жадал ижтимоий мослашувни таъминлашга оид фаолият мотивациясининг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини ўзаро боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишнинг методик таъминоти  фаолият жараёнида уларнинг ўзидаги кучли акмеологик жиҳатларини намоён қилишга асосланган ҳаётий фаолиятнинг маънавий-маърифий таълим-тарбия билан ақлий, интеллектуал даражасининг ўзаро алоқадорлигини  модификация қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик механизмини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишнинг  педагогик-психологик хусусиятлари маънавий қадриятларни эгаллашда халқ оғзаки ижоди намуналарига оид маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва жамият аъзоларига нисбатан қабул қилинган меъёрлар асосида муносабатларни шакллантириш  ва халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари уларга ижтимоий маданий тажрибаларни сингдириш орқали  жамият ҳаётига тайёрлашга йўналтирилган аксеологик аҳамиятга молик фазилатлар ва тажрибаларни шакллантиришга   ёрдам берувчи интегративлик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2020-йил 10-апрелдаги 102-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Тарбия” фани дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022-йил 27-декабрдаги 01/11-02/02-1899-сон маълумотномаси). Натижада, халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллик даражасини ифодаловчи педагогик имкониятлари аниқлаштирилган;
халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишнинг  самарали омиллари  ўқувчилар томонидан тизимли ёндашув асосида анъана, қадрият ва хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштириш ҳамда жадал ижтимоий мослашувни таъминлашга оид фаолият мотивациясининг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини ўзаро боғлиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2021-йил 24-сентябрдаги “Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 310-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумтаълим фанларидан ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022-йил 27-декабрдаги 01/11-02/02-1899-сон маълумотномаси). Натижада, халқ педагогикаси асосида ўқувчиларда шахсий ва умуминсоний сифатларнинг педагогик-психологик жиҳатлари такомиллаштирилган;
ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини оширишнинг методик таъминоти  фаолият жараёнида уларнинг ўзидаги кучли акмеологик жиҳатларини намоён қилишга асосланган ҳаётий фаолиятнинг маънавий-маърифий таълим-тарбия билан ақлий, интеллектуал даражасининг ўзаро алоқадорлигини  модификация қилиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги П3-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022-йил 27-декабрдаги 01/11-02/02-1899-сон маълумотномаси). Натижада, халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишнинг устивор тамойиллари жамият талабларига мувофиқ такомиллаштирилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish