Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Дилшадбек Турсунбаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қийин учувчи органик бирикмаларни юқори сезгирликда аниқлаш ва ўрганишнинг ионлашиш усулларини ривожлантириш», 01.04.04–Физик электроника (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/FM96.

Илмий маслаҳатчи: Ашуров Хатам Бахронович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.

Расмий оппонентлар: Эрвье Юрий Юрьевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Ташатов Алланазар Каршиевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Исаханов Зинабидин Абилпейзович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қийин учувчан органик бирикмаларни вакуум ва атмосфера босимида юқори сезгирликда аниқлаш ва таҳлил қилишнинг янги ионлашув усулларини ривожлантириш ҳамда қиздирилган қаттиқ жисм сирти ва газли фазалардаги физикавий-кимёвий жараёнларни аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

опий алкалоидлари аралашмасининг (омнопон моддаси) сирт ионлашиш масс-спектрини аниқланган аддитивлиги бу моддалар аралашмаларини хроматографик ажратишларсиз миқдорий таҳлил қилиш имкониятини яратиш кўрсатилган;

лаҳзада қиздириш ва кейин диэлектрик тўсиқли разрядда ионлашиш усулида қийин учувчи моддалар наркотик ва портловчи моддаларни десорбциясида фақат бутун молекуляр ионлар бериши аниқланган ҳамда зарраларнинг десорбция тезлиги уларнинг деградация тезлигидан катталиги топилган;

ўзгарувчан токли атмосфера босимида кимёвий ионлашиш билан биринчи марта портловчи моддалар гексаметилентрипероксиддиамин, гексоген, октоген, нитроглицерин, пентаэритриттетранитрат, нитрат аммоний  ва тринитротолуол тадқиқ қилинган ҳамда тринитротолуол молекуласи асосида портловчи моддаларнинг атмосфера босимида кимёвий ионлашиш усулида ионлашиш механизмлари ва ион-молекуляр реакциялари аниқланган;

наркотик молекулалар, портловчи моддалар, ионли бирикмалар ва бўёқларнинг кейинчалик диэлектрик тўсиқли разрядли ионлашиш усули орқали ионлаштирилган тефлон сиртидан ультратовушли тебраниш («қаттиқ-қаттиқ трайбодесорбция») пайтидаги самарадор десорбцияси кузатилган;

эритма микротомчилари ва қаттиқ жисмларнинг ультратовушли тебраниши орасидаги динамик ишқаланиш қийин учувчи моддалар, яъни наркотиклар, портловчи моддалар, ионли бирикмалар ва буёқларда самарадор десорбцияланишни («суюқ-қаттиқ трайбодесорбция») келтириб чиқариши биринчи марта тажрибаларда аниқланган ҳамда десорбцияланиш механизми топилган;

грамицидин С, инсулин ва цитохром С ларнинг 10 мM натрий хлориддаги эритмасида узлукли атмосфера босимидаги зондли электроспрей ионлашиш интерфейсидаги кетма-кет ионлашиши тажрибаларда кузатилган;

илк бор зондли электроспрей ионлашишида Тейлор учида зарядланган томчиларнинг вақт характеристикалари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қийин учувчи органик бирикмалар, жумладан наркотик ва портловчи моддаларнинг вакуум ва атмосфера босимида масс-спектрометрик  ионлаштириш усулларини ривожлантириш асосида:

наркотик моддаларнинг аниқланган сирт ионлашув масс-спектрометрияси қонуниятлари ва олинган ион токларининг ҳароратга боғлиқликлари асосида яратилган юқори сезгирликдаги «Искович» термодесорбцион сирт-ионлашув спектрометри вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертиза бюроларида бионамуналарда наркотикларни аниқлашда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 8Н-3/131–сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш бионамуналарда наркотикларни тез ва юқори сезгирликда аниқлаш имконини берган;

зондли электроспрей ионлашиш усулининг натрий хлоридга юқори чидамлилиги ва триглицерид кластер ионларининг (натрий молекулалари билан боғ ҳосил қилган маҳсулотлари) юқори интенсивда олинган натижалари Япониянинг Шимадзе компанияси томонидан яратилган тиббий ташхис учун зондли электроспрей ионлашиш масс-спектрометрияси тизимида ҳамда ривожлантирилган зондли электроспрей ионлашиш усули япон ҳукуматининг юқори рейтингли «Гапирувчи ячейкага ёндашиш» грант лойиҳасида фойдаланилган (Япониянинг Яманаши университетининг 2017 йил 27 июлдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш пациентларнинг биотўқималарида соғ ва касалланган ҳужайраларини аниқлаш ҳамда битта ячейкада содир бўладиган динамик жараёнларни жойида ёки реал вақтларда мониторинг қилиш имконини берган;

қийин учувчи органик бирикмаларни лаҳзада қиздириш бўйича олинган натижалар ва портловчи моддалар тринитротолуол ва гексоген учун ишлаб чиқилган лаҳзада қиздириш ва кейин диэлектрик тўсиқ разряди ионлаштириш усули натижалари  хорижий журналларда (Nanoscale 17,  5708-5717, 2017, IF: 7.367;  Analytica Chimica Acta 1002, 62-69, 2018, IF: 4.95; Advances in Space Research 11, 2416-2423, 2016, IF: 1.401 ва бошқалар) термик десорбцияда намунанинг алоҳида олишда фазовий ажратиш қобилиятларини яхшилашда ва атмосфера босимида ионлашиш усулларини ривожлантиришда фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш термик десорбцияда намунанинг алоҳида олишда фазовий ажратиш қобилиятларини яхшилаш ва диэлектрик тўсиқли разрядли ионлашиш ва десорбцион усул билан атмосфера босимида кимёвий ионлашиш усуларининг ривожлантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish