Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Шоҳруҳ Нуъмонжон Ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиндиргичлар конструкциялари ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш (томчилатиб суғориш тизимида)”, 05.09.06-“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
№ В2023.1.PhD/Т3519
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
техника фанлари доктори, профессор Янгиев Асрор Абдихамидович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Шакиров Бахтияр Махмудович (05.09.06), техника фанлари доктори, профессор Жонқобилов Улугмурад Умбарович (05.09.07).
Етакчи ташкилот - Тошкент архитектура - қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади томчилатиб суғориш тизимидаги тиндиргичлар конструкциялари ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш, уларнинг оптимал параметрларини асослаш ҳамда самарали ишлаши бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
томчилатиб суғориш тизими тиндиргич иншоотларида лойқа-чўкиндилар лойқалик даражаси дала шароитида олинган лойқалик намуналари асосида аниқланган;
томчилатиб суғориш тизими тиндиргич иншоотларида лойқа-чўкиндиларнинг тиниш даражасини аниқлаш гидравлик ҳисоби сув сарфи ва лойқаларнинг фракцион таркибини инобатга олиб такомиллаштирилган;
томчилатиб суғориш тизимидаги тиндиргич иншооти конструкцияси ва ҳисоблаш усули ер ости сувлари сатхини инобатга олиб такомиллаштирилган;
томчилатиб суғориш тизимида тиндиргич иншоотларини қўллаш бўйича тавсиялар тиндиргичга келадиган сув таъминотини инобатга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиндиргичлар конструкциялари ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш (томчилатиб суғориш тизимида) бўйича олинган натижалар асосида:
1.    Томчилатиб суғориш тизими тиндиргич иншоотларида лойқа чўкиндиларнинг тиниш даражасини аниқлаш гидравлик ҳисоби Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро ирригация тизимлари хавза бошқармасига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги № 03/37-1393-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилояти Бухоро, Когон, Пешку, Ромитан туманлари фермер хўжаликларида жорий қилинган томчилатиб суғориш тизими тиндиргичларида лойқаларнинг тиниш даражасини аниқлаш имконияти яратилган;
2.    Томчилатиб суғориш технологиясида тиндиргич иншоотларини қўллаш бўйича тавсиялар Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Сувлойиҳа” МЧЖга жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги № 03/37-1393-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилояти Бухоро, Когон, Пешку, Ромитан туманлари фермер хўжаликларида жорий қилинган томчилатиб суғориш тизими тиндиргичлари оптимал параметрларини аниқлаш имконияти яратилган;
3.    Томчилатиб суғориш технологиясида ер ости сувлари сатхини инобатга олиб такомиллаштирилган тиндиргич иншоотлари конструкциялари ва ҳисоблаш усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Зарафшон магистрал тизимлари бошқармасига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги № 03/37-1393-сонли маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилояти Оқдарё ва Иштихон туманларидаги кластерлар ва фермер хўжаликларида томчилатиб суғориш тизими тиндиргичлари оптимал параметрларини аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish