Sayt test rejimida ishlamoqda

Панжиев Шерзод Сохибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сел-сув омборларида лойқа-чўкиндиларни бошқариш технологияларини такомиллаштириш”  , 05.09.06 – “Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.1.PhD/T3525
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
техника фанлари доктори, профессор Янгиев Асрор Абдихамидович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш,
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Базаров Дилшод Рейимович (05.09.07), доцент, PhD. Назаров Комил Игамбердиевич (05.09.06).
Етакчи ташкилот - Тошкент архитектура - қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сел-сув омборларида лойқа-чўкиндиларни бошқариш технологияларини такомиллаштириш ва конструктив чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
            дарёнинг тоғ олди қисмида жойлашган сел- сув омборларида лойқа-чўкиндилар қатлами шаклланиши лойқа-чўкиндилар фракцион таркибини инобатга олиб асосланган;
            сел-сув омборларида лойқа-чўкиндилар физик-механик ва кимёвий хоссалари лойқа-чўкиндилар фракцион таркибини инобатга олиб аниқланган;
            тоғ олди ҳудудларида сел-сувомборлари ўзанларида йирик тошлар ҳаракатланишини  аниқлаш  усуллари  тошларнинг диаметрини инобатга олиб такомиллаштирилган;
            сел-сув омборларида лойқа-чўкиндиларни бошқариш технологияси кириш ўзанларидаги тиндиргичлар орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Сел-сув омборларида лойқа чўкиндиларни бошқариш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:сел-сув омборлари ўзанидаги йирик ташларнинг харакатланиш жараёни бўйича ҳисоблаш натижалари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли  Лангар сел-сув омборида жорий қилинган (Сув хўжалиги  вазирлигининг 2023 йил 25 февралдаги № 04/20-3244 сонли маълумотномаси). Натижада, сел-сув омбори ўзанидаги 1 см дан 20 см гача диаметрдаги йирик тошларни силжитиш тезлиги V=3.7 м/с дан катталиги, яъни V=3.87 м/с аниқланиб, тошларнинг режалаштирилган тиндиргичгача силжиб келиб, унда чўкиш имконияти яратилган;
сел-сув омбори ўзанида 1 см дан 20 см гача диаметрдаги йирик тошларнинг конус зонасида тўхтатиш ҳисоби Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли  Лангар сел-сув омборида жорий қилинган (Сув хўжалиги  вазирлигининг 2023 йил 25 февралдаги № 04/20-3244 сонли маълумотномаси). Натижада, 1 см дан 20 см гача диаметрдаги йирик тошларни ўзан узунлиги бўйича 300 м масофада тўхтатиш имконияти яратилган;
сел-сув омбори ўзанида қурилиши режалаштирилган икки камерадан иборат тиндиргич, яъни биринчи камера ўлчамлари L1×b1×h1=300×100×2.0,иккинчи камера ўлчамлари L2×b2×h2= 200×80×1.5 ( L1, b1, h1, L2, b2, h2-мос равишда, биринчи ва иккинчи камералар узунлиги, эни ҳамда чуқурлиги) Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Сув лойиҳа” МЧЖ га жорий қилинган. (Сув хўжалиги  вазирлигининг 2023 йил 25 февралдаги № 04/20-3244 сонли маълумотномаси). Натижада, Лангар сел-сув омбори ўзанида қурилган тиндиргичда лойқа-чўкиндиларни чўктириб, уларни бошқариш  имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish