Қулдошев Аслиддин Турсуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро экологик ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг глобаллашуви ва уни бошқариш хусусиятлари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fal45.
Илмий раҳбар: Мамашокиров Саидмурод, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мусаев Одил Раҳматович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт акадимияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро экологик ижтимоий-сиёсий муносабатлар глобаллашуви ва уни бошқариш институтлари тизимининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро экологик ижтимоий-сиёсий муносабатлар глобаллашуви жараёнини ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишга мутасадди институционал тизим фаолиятини оптималлаштиришнинг миллий, минтақавий, глобал моделларини ўзаро уйғунлаштириш фалсафанинг алоҳидалик, махсуслик ва умумийлик категориялари воситасида назарий жиҳатдан асосланган;
халқаро экологик сиёсий муносабатлар глобал ривожланишининг толерантлик, компромистик, демократик тенденциялари, (объектив) ҳуқуқий, сиёсий, психологик ва (субъектив) инсоннинг интеллектуал салоҳияти, омиллари, институционал тизимини бошқариш имкониятларининг детерминацион ҳаракатлантирувчи кучларига оид методологик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
ёшларнинг экологик фаоллиги ва масъулиятини шакллантиришга масъул ташкилотларнинг назарий-методологик, ўқув-услубий фаолиятини инновацион тарзда такомиллаштиришга доир амалий таклифлар ишлаб чиқилган;
муайян экологик ҳудудда атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги асосий стратегик йўналишлар аниқланган ва уларнинг глобаллашиш тенденцияси илмий-фалсафий таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро экологик ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг глобаллашуви ва уни бошқариш хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
халқаро экологик ижтимоий-сиёсий муносабатлар глобаллашуви жараёнини ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишга мутасадди институционал тизим фаолиятини оптималлаштиришнинг миллий, минтақавий, глобал моделларини (фалсафанинг алоҳидалик, махсуслик ва умумийлик тамойилига кўра) назарий жиҳатдан асослашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган ва 2017 йил 29 июнда тасдиқланган: «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 2-яримйиллигидаги фаолиятини самарали амалга ошириш тадбирлар дастури»да, «Орол денгизи минтақасида экологик фалокатни камайтириш, халқаро ҳамкорлик ва экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда донор ҳамжамият ресурсларини сафарбар қилишни янада ривожлантириш инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширилишини таъминлаш», «Минтақадаги сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари», дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 29 ноябрдаги 03/2-6506-сон маълумотномаси). Бу таклифлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида экологик муносабатлар самарадорлигини сезиларли даражада оширган.
халқаро экологик сиёсий муносабатлар глобал ривожланишининг толерантлик, компромистик, демократик тенденциялари, (объектив) ҳуқуқий, сиёсий, психологик ва (субъектив) инсоннинг интеллектуал салоҳияти, омиллари, институционал тизимини бошқариш имкониятларининг детерминацион ҳаракатлантирувчи методологик таклиф ва тавсиялари асосида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2015–2017 йилларга мўлжалланган: «Аҳоли экологик фаоллиги, масъулияти ва маданиятини юксалтириш», «Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш», «Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида давлат, нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш»га йўналтирилган дастурларининг: 8, 10, 17, 19, 32-бандларини тайёрлашда муҳим манба сифатида хизмат қилган (Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2017 йил 24 ноябрдаги 11/484-сон маълумотномаси). Бу таклифлар Ўзбекистон экологик ҳаракати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги экологик масалаларни ечишда самара берган;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгашининг 2017 йил 2-яримйиллик учун тузилган иш режасининг 73–74-бандлари ҳамда 2018 йилга мўлжалланган иш режасида ёшлар экологик таълим-тарбиясига яхлит, узлуксиз жараён тарзида қаралиши, мутасадди ташкилот-муассасаларини назарий-методологик, ўқув-услубий асосларини такомиллаштиришга доир бандларини (49, 55, 70, 72) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги 02-06/485-сон маълумотномаси). Бу таклифлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгашининг экологияга оид масалаларини мувофиқлаштиришга ёрдам берган;
муайян экологик ҳудудда атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги асосий стратегик йўналишлар яъни ўсимлик дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат органларининг қонуний-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва унификациялаштириш зарурияти бўйича мутасадди ташкилотларга берилган таклиф-тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикасида 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 17, 18, 31-моддаларида (Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларини муҳофаза қилиш) тегишли банд сифатида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 2016 йил 19 декабрдаги 07/021-сон маълумотномаси). Бу таклифлар мамлакатимиз ижтимоий экологик вазиятига оид қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.