Sayt test rejimida ishlamoqda

Айтмуратов Баҳадирнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Қуёшли иссиқлик таъминоти тизимлари учун ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементли сувли иссиқлик аккумулуяторлари”, 05.09.03–Иссиқлик таъминоти. Вентиляция, кондиционерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш  ихтисослиги бўйича, (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2549.
Илмий раҳбар: Бобоев Собиржон Муродуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/27.02.2020.T.109.01.
Расмий оппонентлар: Ахатов Жасур Саидович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
          Эшматов Мансур Мусулмонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Тошкен архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёшли иссиқлик таъминоти тизимлари учун сувли исциклик акумулуяторларни ишини ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементлар ёрдамида такомиллаштириш ҳамда самарадорлиги ва ишончлилигини оширишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сувли иссиқлик аккумулуяторларидаги ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементлар учун, қуёш энергиясини нотекис тушиши натижасида оқиб ўтадиган мувозанациз динамик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда, уларда содир бўладиган икки мувозанатлик холатларининг шартлари аниқланган;
сувли иссиқлик аккумулуяторларида вертикал ўрнатиладиган ўзинлиги бўйича бир текис тешилган сувнинг ҳароратига боғлиқ бўлган Ҳажмий кучлар таъсирида ўз-ўзини тартибга солувчи аккумулятор ичида сувни тарқатувчи фаол элементнинг такомиллаштирилган физик-математик модели ишлаб чиқилган;
сувли иссиқлик аккумулуяторларида вертикал ўрнатиладиган ўзинлиги бўйича бир текис тешилган сувнинг ҳароратига боғлиқ бўлган Ҳажмий кучлар таъсирида ўз-ўзини тартибга солувчи аккумулятор ичидан сувни олувчи фаол элементнинг такомиллаштирилган физик-математик модели ишлаб чиқилган;
иссиқлик ташувчиси кам сарфли бўлган қуёшли сув иситиш қурулманинг стратификация иссиқлик аккумуляторининг Ҳажмий кучлари таъсирида сувни табақалаштириб тарқатувчи ва олувчи фаол элементларининг сув зичлигини унинг ҳароратига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳисоблаш усули яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёшли иссиқлик таъминоти тизимлари учун ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементли сувли иссиқлик аккумулуяторлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси, Муйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси худидида қуёшли иссиқлик таъминоти тизимлари учун ўз-ўзини тартибга солувчи фаол элементли сувли иссиқлик аккумуляторлари амалиётга тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.11.2022 й. №04/9684-сонли маълумотномаси, хамда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлигининг 09.11.2022 й. №06-05/1727-сонли маълумотномаси). Натижада қуёш коллекторларининг самарадорлигини 20% гача оширишга, тармоқдан электр энергия истеъмол қилишни 48,8% га камайтирилишига ва йиллик иқтисодий самарани 8 922 000 сўмни ташкил этишига эришилди (Қорақалпоғистон Республикаси, Муйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси далолатномаси 01.11.2022 й.).
Қорақалпоғистон Республикаси, Муйноқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли "Уч сой" қишлоқдаги қишлоқ шифокарлик пунктини қуёшли иссик сув таъминоти тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида амалиётга тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш   вазирлигининг 09.11.2022 й. №04/9684-сонли маълумотномаси, хамда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирлигининг 09.11.2022 й. №06-05/1727-сонли маълумотномаси). Натижада қуёш коллекторларининг самарадорлигини 20% гача оширишга, тармоқдан электр энергия истеъмол қилишни 48,7% га камайтирилишига ва йиллик иқтисодий самарани 1 288 800 сўмни ташкил этишига эришилди (Қорақалпоғистон Республикаси, Муйноқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли "Уч сой" қишлоқдаги қишлоқ шифокарлик пунктини далолатномаси  31.10.2022 й.).

Yangiliklarga obuna bo‘lish