Sayt test rejimida ishlamoqda

Рихсиева Барно Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қаттиқ жисм билан ўзаро силжиш таъсиридаги грунтнинг кучланиш-деформацияланиш ҳолати», 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/FM232.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Султанов Карим Султанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.T/FM.61.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мардонов Батиржан, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Бўриев Абдулазиз Тожибоевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади грунтнинг қаттиқ жисм билан ўзаро таъсиридаги ностасионар масаласининг чегарада турли шартлар ва мураккаб деформацияланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда сонли ечиш усулини ишлаб чиқиш, ҳамда қувур атрофидаги грунтнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати ва цилиндрик тўлқин тарқалишидаги параметрларни аниқлашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ер ости қувури билан ўзаро таъсирдаги чизиқли бўлмаган грунтда цилиндрик силжиш тўлқин тарқалишининг ностационар масалалари шакллантирилган ва уни чекли айирмалар усулидан фойдаланган ҳолда сонли ечиш услублари ишлаб чиқилган;
ер ости қувури билан ўзаро таъсирда бўлган ночизиқ деформацияланувчи грунтда цилиндрик силжиш тўлқинлари тарқалишида кучланганлик-деформасияланганлик ҳолатини ҳисоблаш услублари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ер ости қувурининг айланма ва бўйлама ҳаракати натижасида қувур атрофидаги грунтнинг кучланганлик-деформасияланганлик ҳолати ва грунтдаги тўлқин параметрларининг масофа бўйича сўниши аниқланган;
эластик, қовушоқ–эластик ва эластик–пластик грунтларда тарқалаётган цилиндрик тўлқин параметрларининг радиал йўналишда сўниши деформацияланиш энергиясининг цилиндрсимон қатламнинг кенгайиши эвазига содир бўлиши аниқланган;
ер ости қувури билан ўзаро силжиш таъсирдаги грунтнинг контакт–олди қатлами мавжудлиги кўрсатилган ва ушбу қатламнинг қалинлигини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бино ва иншоотларнинг асоси, пойдевори ҳамда ер ости қувурларини шакллантиришда грунтнинг силжишга кўрсатадиган қаршилигини камайтириш хусусиятига эга бўлган қатламини аниқлашда Фарғона политехника институти қошидаги «ФАРПИ ҲИТЕЧ ЭНГИНЕЕР» УК томонидан «Оқтом» Фарғона туман насос станциясини лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш, Фарғона сув таъминоти МЧЖ Фарғона шаҳар бўлими томонидан Фарғона шаҳар Шодиёна МФЙда ичимлик ва оқава сув тармоқларининг лойиҳа ишлари ва фойдаланиш жараёнида қўлланилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 24-06/6523 –сонли маълумотномаси). Сейсмик ҳудудга тегишли бино ва иншоотларга ўтказилган ер ости қувурларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш учун улар атрофидаги грунтга ишлов беришда меҳнат самарадорлиги 15-25% гача ортишига ҳамда ер ости қувурларининг жойлашиши ва улар атрофидаги грунтнинг таркибий бузилиш қалинлигини назарий йўл билан ҳисобланганда тажрибалар ўтказиш орқали аниқланишига нисбатан 1,3 мартагача меҳнат ишларини камайтириб, иқтисодий самарадорлик ортиши кузатилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 24-06/6523 –сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish