Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Бобуржон Бахридин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумкасбий фанларни ўқитиш асосида бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3858.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.T.115.01.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Аскаров Ихтиёр Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумкасбий фанларни ўқитиш асосида бўлажак муҳандисларнинг лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни лойиҳавий–конструкторлик компетентлигини ривожлантиришнинг шахсий - мотивацион, ташкилий-методик, моддий - техник шарт-шароитлари рақамли технологияларга асосланган ресурсли, интегратив, ташкилий-бошқарув функсияларини бажарилишини таъминлаш ҳамда фанлараро интеграцияга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш модели мақсадли, мотивацион-диагностик, мазмунли-фаолиятли, педагогик-жараёнли, баҳолаш-натижавий компонентларининг узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикаси лойиҳалаштирилган технологик хариталар мазмунига тайёргарлик, шакллантирувчи, асословчи, жорий этиш каби  алгоритмик босқичларни сингдириш ҳамда фикрлашнинг тизимлилиги, мустаҳкамлиги, билимларни интеграциялаш каби шахсий ва касбий сифатларини ривожлантиришга қаратилган  рақамли таълим  муҳитини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
баҳолаш параметрларини таркибий ташкил этувчилари мазмуни (мотивацион-қадриятли, ижодий-фаолиятли, операцион-технологик) бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини ривожлантиришга имкон берувчи дидактик таъминотни ишлаб чиқиш натижасида касбий тайёргарлик даражаларини мослашиш шартлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида боълажак муҳандисларнинг лойиҳавий-конструкторлик  комретентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни лойиҳавий–конструкторлик компетентлигини ривожлантиришнинг шахсий - мотивацион, ташкилий-методик, моддий - техник шарт-шароитлари рақамли технологияларга асосланган ресурсли, интегратив, ташкилий-бошқарув функсияларини бажарилишини таъминлаш ҳамда фанлараро интеграцияга устуворлик бериш, бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш модели мақсадли, мотивацион-диагностик, мазмунли-фаолиятли, педагогик-жараёнли, баҳолаш-натижавий компонентларининг узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилганлигига оид тавсиялардан Жиззах ролитехника институтида “АИФ 1/4 – “Касб-ҳунарга йоъналтирилган марказ ва электроника боъйича қоъшма оъқув лаборатория яратиш” (2019-2021йй) мавзусидаги ҳалқаро амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Жиззах ролитехника институтининг 2023 йил 20 январдаги 02-148-148-сон маълумотнома). Мазкур ишланмалар боълажак муҳандисларни касбий фаолиятга таййорлаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини ривожлантириш методикаси лойиҳалаштирилган технологик хариталар мазмунига тайёргарлик, шакллантирувчи, асословчи, жорий этиш каби  алгоритмик босқичларни сингдириш ҳамда фикрлашнинг тизимлилиги, мустаҳкамлиги, билимларни интеграциялаш каби шахсий ва касбий сифатларини ривожлантиришга қаратилган  рақамли таълим  муҳитини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилганлигига қаратилган тавсиялардан таклифлардан ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-рсихологик хусусиятлари” (2017-2021) мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах ролитехника институтининг 2023 йил 20 январдаги 02-147-147-сон маълумотномаси). Мазкур оъқув-услубий таъминот талабаларда лойиҳавий-конструкторлик комретентликни ривожлантиришга  хизмат қилган;
баҳолаш параметрларини таркибий ташкил этувчилари мазмуни (мотивацион-қадриятли, ижодий-фаолиятли, операцион-технологик) бўлажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик компетентлигини ривожлантиришга имкон берувчи дидактик таъминотни ишлаб чиқиш натижасида касбий тайёргарлик даражаларини мослашиш шартлари асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар Жиззах политехника институти, Қарши миҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Бухоро муҳандислик технологиаялар институтлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 14-июлдаги 02/17-1427-сонли маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот боълажак муҳандисларни лойиҳавий-конструкторлик комретентлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish