Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқова Лайло Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филологик таълим йўналиши талабаларининг тадқиқот қобилиятини лойиҳа асосида ўрганиш методи орқали ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2609.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илҳомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Махмуд Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бобониёзова Наргиза Пўлатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филологик таълим йўналиши талабаларининг тадқиқот қобилиятини ривожлантиришда ПБЛ (лойиҳа асосида ўрганиш) методини қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг тадқиқот қобилиятини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот ПБЛ лойиҳага асосланган таълим технологиясининг функсионал билим, консептуал ҳамда функсионал маҳорат каби турлари контенти, структураси ва методик тизими мақсад ва мазмунининг мантиқий узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг тадқиқот қобилиятини аудиторияда ва аудиториядан ташқарида ривожлантиришда ўқитишнинг ташкилиу шакллари, уанги ўқитиш метод ва технологиуаларининг (продуктив, репродуктив ва коммуникатив-ситуатив машқлардан фойдаланиш) фанлараро аспектда ижтимоий-прагматик омилларга интеграграцияси самарадорлиги рефлексив ўқув ресурсларини оптималлаштириш орқали исботланган;
талабаларнинг мослашувчанлик, изланувчанлик, ҳамкорликда ишлаш, мустақил таълим олиш компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган аутентик лойиҳаларнинг мақсадли, мазмунли, репродуктив ва операцион фаолиятли тамойиллари касбий малака ва кўникмалар ифодаланган ўқитиш усулларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг мутахассисликка мос ва касбга йўналтирилганлик ёндашувига кўра касбий маҳоратини ривожлантиришда расмий ва норасмий мулоқот компетенсиялари, илмий ёзиш ва илмий фикрлаш ва тадқиқот кўникмаларини шакллантирувчи инновацион методларни модификация қилиш зарирати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филологик таълим йўналиши талабаларининг тадқиқот қобилиятини лойиҳа асосида ўрганиш методи орқали ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар юзасидан:
олий таълим муассасалари талабаларининг тадқиқот қобилиятини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот ПБЛ лойиҳага асосланган таълим технологиясининг функсионал билим, консептуал  ҳамда функсионал маҳорат каби турлари контенти, структураси ва методик тизимини мақсад ва мазмунини мантиқий узвийлигини самарали таъминлашга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялардан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат сҳет тиллар институтининг 2023-йил 13-мартдаги 684/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг илмий ва лойиҳавий тадқиқотларни виртуал дастурлар асосида такомиллаштириш, автокомпетенсия (технологиядан фойдалана олиш тадқиқот олиб бориш компетенсиялари такомиллаштирилган;
талабаларнинг тадқиқот қобилиятини аудиторияда ва аудиториядан ташқарида ривожлантиришга қаратилган ўқитишнинг ташкилиу шакллари, уанги ўқитиш метод ва технологиуаларини (продуктив, репродуктив ва коммуникатив-ситуатив машқлардан фойдаланиш) такомиллаштиришга доир  амалий тавсияларга оид илмий хулосалардан Европа Иттифоқининг Ерасмус+ 585845 ЕПП-1-2017-ЕС-ЕППКА2-БҲйе-ЖП “СЛАСС: Девелопмент оф тҳйе интердисиплинарй мастер програм он cомпутатионал Лингуистис ат cентрал Асиан университиес” номли инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат сҳет тиллар институтининг 2023-йил 13-мартдаги 683.30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалардан лойиҳа доирасида мустақил таълим соатларини самарали ташкиллаштириш, мутахассислик фанларини дарсдан ташқари соатларда талаб даражасида ўзлаштирилиши, илмий ва лойиҳавий тадқиқотлар олиб боришга ўргатиш ҳамда бакалавр даражасини олган талабаларни ёш тадқиқотчи сифатида тарбиялаш ва таълим беришга доир етти босқичли вазифалардан иборат илмий ва лойиҳавий тадқиқотлар олиб бориш қобилиятини оширишга эришилган;
талабаларнинг мослашувчанлик, изланувчанлик, ҳамкорликда ишлаш, мустақил таълим олиш,  компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган аутентик лойиҳаларнинг мақсадли, мазмунли, репродуктив ва операцион фаолиятли тамойиллари касбий малака ва кўникмалар ифодаланган ўқитиш усулларига оид натижаларидан Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат сҳет тиллар институтининг 2023-йил 15-мартдаги 717/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада талабаларга илғор даражадаги инглиз тилини ўқитишда лойиҳа асосида ўрганиш методи орқали миллий лойиҳаларни яратиш ва табиий тилга ишлов берувчи дастур (НЛП тоол)ни ишлаб чиқиш тавсияларининг қўлланилиши ўқув жараёнида талабаларга ўзбек халқи миллий менталитетини, маданиятини, қадриятларини, урф-одатлари ва турмуш тарзини улуғловчи илмий ва лойиҳавий тадқиқотлар олиб боришига амалий жиҳатдан ёрдам берган;
талабаларнинг мутахассисликка мос ва касбга йўналтирилганлик ёндашув асосида касбий маҳоратини ривожлантиришда расмий ва норасмий мулоқот компетенсиялари, илмий ёзиш ва илмий фикрлаш ва тадқиқот кўникмаларини шакллантирувчи инновацион методларни модификация қилиш бўйича дидактик ва методик таклифларга оид илмий натижаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг бир қатор телекўрсатувларида, хусусан, 2022-йил 22-ноябр куни ефирга узатилган “Ассалом, Самарқанд“ кўрсатувида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13-декабрдаги 01-12/463-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар илмий ва лойиҳавий тадқиқотлар олиб бориш учун асос бўлган ХХИ аср маҳорат кўникмалари, уларни такомиллаштириш методик таъминоти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish