Усманова Шоира Равшанбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали генераллашган пародонтитда эндотелиал дисфункция ва неоангиогенез маркерларининг диагностик ва прогностик аҳамияти», 14.00.21–Стоматология ва 14.00.25–Клиник лобаратор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib316.
Илмий раҳбарлар: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжиметов Абдугафур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Ниғмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.И.Евдокимов номидаги Москва давлат стоматология универстети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:сурункали генераллашган пародонтитда эндотелий ва неоангиогенезнинг дисфункцияси маркерларининг клиник аҳамиятини саливар кўрсаткичлардан фойдаланиб, эндотелиоцитлар дисфункцияси эрта бузилишларининг олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали генераллашган пародонтит патогенезида пародонт тўқималарининг функционал ҳолати бузилишини эндотелиал дисфункция мавжуд касаллик кучайгани сари чуқурлашиб бориши исботланган;
эндотелиал дисфункция маркерларидан сурункали генераллашган пародонтитни ташхислаш сезгирлиги асосланган;
сурункали генераллашган пародонтитга чалинган беморларда микроциркуляциянинг томир ичидаги компонентининг бузилиши гемостаз тизимида томир тромбоцитар бўғинларининг бузилишлари билан узвий боғлиқлиги исботланган;
микротромбозларнинг предикторлари бўлиб, эндотелий дисфункцияси маркерлари даражасининг тромбоцитлар цируляцияли популяциясининг гетероген фаоллаштирилган ҳужайралар миқдорининг ошиши, уларнинг ўлчамлари ортиши ҳамда қон оқимини қийинлашиши исботланган;
сурункали генераллашган пародонтитда қонда ва сўлакда ИЛ-6 ва ИЛ-10 нинг миқдорини биологик муҳитлар орасидаги тақсимланиш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали генераллашган пародонтитда эндотелиал дисфункция ва неоангиогенез маркерларининг диагностик ва прогностик аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қон томирлар ичида қоннинг микроивиши босқичини лаборатор баҳолаш» номли услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/36-сон маълумотномаси). Аралаш сўлакда антимикробли пептид «дефензин» даражасини ўрганиш орқали париодонтал тўқималарда яллиғланиш жараёнларининг ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширган ҳамда сурункали генераллашган пародонтитда эндотелиал дисфункция ва неоангиогенез маркерларининг диагностик ва прогностик ташхислашнинг тизимли тартибини шакллантириш имконини берган;
сурункали генераллашган пародонтитда қон зардоби ва сўлакда умумий магнийнинг миқдори аниқланган сурункали генераллашган пародонтитда эндотелиал дисфункция ва неоангиогенез маркерларининг диагностик ва прогностик аҳамиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси, Миллий олимпия қўмитасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 8н-з/27-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши ГПнинг оғирлик даражасини ташхислашга кетадиган вақти тежалади, шифохона шифокорларининг СГП билан касалланган беморларда пародонт тўқималарнинг зарарланиш даражаси тўғрисида чуқурроқ маълумотларга эга бўладилар, бу эса ушбу касалликни даволашга оқилона ёндашиш имконини берган.