Sayt test rejimida ishlamoqda

Тойирова Шаҳло Изатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий психологияда монозигота ва дизиготали эгизакларни фарқлашнинг психологик детерминантлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/P413.
Илмий раҳбар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Усмонова Манзура Наимовна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади монозигота ва дизиготали эгизакларни фарқлашнинг психологик детерминантларини аниқлаш ва уларнинг психологик ривожланишига  доир амалий тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моно ва дизиготали эгизаклар типида шахс хусусиятларининг дифференциал намоён бўлишига кўра ўсмирлардаги ҳиссий “бўёқдорликнинг” “тан олиш ва тан олдириш” эҳтиёжига интеграциясини мулоқот позицияси (экстроверсия-интроверсия)да динамик равишда ривожланиши туфайли аффектив муносабатларда психосоциал детерминантларнинг устувор характерга эга эканлиги асосланган;
моно ва дизиготали эгизаклар генотипидаги фарқларнинг психологик хусусиятларига кўра ўсмир эгизакларнинг кичигида каттасига қараганда ўзини-ўзи ҳурмат қилиш, ўзидан қониқиш, депрессивли ҳолатда ҳам ўзини хотиржам тута олиш, фаоллик, стрессли вазиятларни рационал бошқара олиш кўникмасини миллий муҳитга хос тарзда намоён бўлиши туфайли “эмоционал барқарорлик”нинг динамик кўрсаткичга эга эканлиги далилланган;
монозиготали ва дизиготали эгизакларнинг шахс хусусиятларида онтогенезнинг бир хил даври ритмикасига хос жиҳатларни намоён бўлиши уларда ўз-ўзидан пайдо бўладиган тажовузкорлик, эмоционал барқарорлик, эмоционал интеллектнинг дифференциацияси туфайли аутоагрессиянинг динамик ривожланишига тўғри пропорсионал эканлиги исботланган;
эгизаклар дифференциациясидаги устувор психологик детерминантлар монозиготали эгизакларда тортинчоқлик, очиқлик, таъсирчанлик, мардлик, назокатлилик, мулоқотчанлик, асабийлашганлик, дизиготали эгизакларда жиззакилик, вазминлик, сержаҳллик, эмоционал барқарорлик кўламининг динамик шаклланиши сабабли ўсмирлик даври инқирозидаги регрессив ривожланиш қонуниятлари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий психологияда монозигота ва дизиготали эгизакларни фарқлашнинг психологик детерминантлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
моно ва дизиготали эгизаклар типида шахс хусусиятларининг дифференциал намоён бўлишига кўра ўсмирлардаги ҳиссий “бўёқдорликнинг” “тан олиш ва тан олдириш” эҳтиёжига интеграциясини мулоқот позицияси (экстроверсия-интроверсия)да динамик равишда ривожланиши туфайли аффектив муносабатларда психосоциал детерминантларнинг устувор характерга эга эканлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-39-сонли буйруғи билан «Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ39а-сон маълумотномаси). Натижада моно ва дизигота эгизакларни психологик жиҳатдан фарқлашнинг психологик педогогик хусусиятларни ва шаклланиш шарт-шароитларини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
моно ва дизиготали эгизаклар генотипидаги фарқларнинг психологик хусусиятларига кўра ўсмир эгизакларнинг кичигида каттасига қараганда ўзини-ўзи ҳурмат қилиш, ўзидан қониқиш, депрессивли ҳолатда ҳам ўзини хотиржам тута олиш, фаоллик, стрессли вазиятларни рационал бошқара олиш кўникмасини миллий муҳитга хос тарзда намоён бўлиши туфайли “эмоционал барқарорлик”нинг динамик кўрсаткичга эга эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-39-сонли буйруғи билан « Онтогенез психологияси  ва педагогик психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ39а-сон маълумотномаси). Натижада эгизакларнинг катта ёки кичиклигига кўра шахсий хусусиятларини ўрганиш имконияти яратилган;
монозиготали ва дизиготали эгизакларнинг шахс хусусиятларида онтогенезнинг бир хил даври ритмикасига хос жиҳатларни намоён бўлиши уларда ўз-ўзидан пайдо бўладиган тажовузкорлик, эмоционал барқарорлик, эмоционал интеллектнинг дифференциацияси туфайли аутоагрессиянинг динамик ривожланишига тўғри пропорсионал эканлиги исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-39-сонли буйруғи билан « Дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ39а-сон маълумотномаси). Натижада эгизаклардаги ривожланиш хусусиятларига таъсир кўрсатувчи тадқиқотлар ва назарий манбаларни илмий асослашга доир методологик ёндашувларни асослаш имконияти яратилган;
эгизаклар дифференциациясидаги устувор психологик детерминантлар монозиготали эгизакларда тортинчоқлик, очиқлик, таъсирчанлик, мардлик, назокатлилик, мулоқотчанлик, асабийлашганлик, дизиготали эгизакларда жиззакилик, вазминлик, сержаҳллик, эмоционал барқарорлик кўламининг динамик шаклланиши сабабли ўсмирлик даври инқирозидаги регрессив ривожланиш қонуниятлари асосида далилланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-39-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва педагогик психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ39а-сон маълумотномаси). Натижада моно ва гетерезиготали эгизаклар ривожланиш хусусиятларидаги психологик фарқларни аниқлаб, психологик детерминантлар юзасидан эгизакларнинг психологик дифференциал моделини ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish