Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилова Зироатхон Муроджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш”, 13.00.01– Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2781.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Фарсахонова Дилафруз Ризахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларининг ахборот маданиятини ривожлантириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш технологиялари мотивацион-процессуал, аниқлилик-рақамлилик, кўргазмалилик-тўлиқлилик фаолиятини таълимий-ривожлантирувчи мақсадларига кўра изчил уйғунлаштириш ҳамда индивидуал қизиқишлар, ижодий-фаол қобилият ва мойилликларини рақамли таълим комплексига изчил ва узлюксиз мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш самарадорлиги ўқитувчи ва ўқувчининг ижодий-педагогик ҳамкорлигини жадал ривожлантириш, таълимни индивидуаллаштириш, технологиялаштириш ҳамда ҳисоб-график топшириқларни бажариш ва ўқув фаолиятини баҳолашда когнитив мустақилликни барқарор таминлаш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш модели индивидуал тайёргарлик даражасини оширишга йўналтирилган таълим воситаларидан эффектив фойдаланиш ҳамда ўқув-когнитив ва тарбиявий фаолиятнинг интегратив хусусиятларини дидактик жараённинг тузилмавий траекториясига мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш мезони тегишли математик-статистик таҳлилларда олинган натижаларни қиёсий баҳолаш ҳамда шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан фойдаланишнинг амалий натижадорлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб таълими ўқувчиларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш технологиялари мотивацион-процессуал, аниқлилик-рақамлилик, кўргазмалилик-тўлиқлилик фаолиятини таълимий-ривожлантирувчи мақсадларига кўра изчил уйғунлаштириш ҳамда индивидуал қизиқишлар, ижодий-фаол қобилият ва мойилликларини рақамли таълим комплексига изчил ва узлюксиз мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 22-августдаги 02-07-3143/04 рақамли маълумотномаси). Натижада 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини таҳлил этишга шароит яратилган;
инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш самарадорлиги ўқитувчи ва ўқувчининг ижодий-педагогик ҳамкорлигини жадал ривожлантириш, таълимни индивидуаллаштириш, технологиялаштириш ҳамда ҳисоб-график топшириқларни бажариш ва ўқув фаолиятини баҳолашда когнитив мустақилликни барқарор таминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 22-августдаги 02-07-3143/04 рақамли маълумотномаси). Натижада 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш модели индивидуал тайёргарлик даражасини оширишга йўналтирилган таълим воситаларидан эффектив фойдаланиш ҳамда ўқув-когнитив ва тарбиявий фаолиятнинг интегратив хусусиятларини дидактик жараённинг тузилмавий траекториясига мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 22-августдаги 02-07-3143/04 рақамли маълумотномаси). Натижада 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
инновацион таълим-тарбия жараёнида 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш мезони тегишли математик-статистик таҳлилларда олинган натижаларни қиёсий баҳолаш ҳамда шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан фойдаланишнинг амалий натижадорлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 22-августдаги 02-07-3143/04 рақамли маълумотномаси). Натижада 10-11 синф ўқувчиларини ахборот маданиятини ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish