Sayt test rejimida ishlamoqda

Орлова Татяна Алексеевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (астрономия) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped284.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбонов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Базарова Саодат Джамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш имкониятлари Педагогик паррак, Кластер, Венн диаграммаси, Инсерт, Cасе, Астрономик домино технологияларини таълим мақсадларига кўра тизимли қўллаш ҳамда талабаларнинг сифатли астрономик таълим олиши ва уларга астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш бўйича амалий кўникмаларини изчил ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги 3Д-принтер, 3Д-сканер, 3Д-модел ва шу каби замонавий таълим воситаларидан фойдаланишнинг таъсирчанлигини оширишга йўналтирилган астрономияга оид таянч билимларни динамик ошириб бориш ҳамда компютер дастурларидан-планетарийлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган ташкилий-дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини барқарор таъминлаш асосида такомилаштирилган;
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси бўлажак физика ва астрономия ўқитувчиларининг малакавий ва тизимли-фаоллик ёндашувлари асосида касбий компетенсиясини ривожлантириш моделининг таркибий компонентларининг интегратив хусусиятларини ишчан-педагогик муҳитнинг асосий талабларига мазмунли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш жараёни Умумий астрономия, Астрономия курси, Астрофизика ва Астрофизик практикум фанларини ўқитишда астрономик таълим сифатини ошириш мақсадида дуал таълимни киритиш заруратини фактик асослаш асосида такомиллаштирилган;
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш мазмуни анкета сўровномаси, кузатиш ва математик статистика усулларидан самарали фойдаланиш ҳамда астрономияга оид масалаларни ечиш бўйича билимлар даражаси ва касбий компетенсияларининг ривожланиш кўрсаткичларини қиёсий таснифлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш имкониятлари Педагогик паррак, Кластер, Венн диаграммаси, Инсерт, Cасе, Астрономик домино технологияларини таълим мақсадларига кўра тизимли қўллаш ҳамда талабаларнинг сифатли астрономик таълим олиши ва уларга астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш бўйича амалий кўникмаларини изчил ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Умумий астрономия» (рус тилида) дарслиги мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2023-йил 16-июндаги 10/3.4 қарори билан нашрга тавсия этилган 2023/164 И-23 рақамли рухсатнома). Натижада талабаларнинг астрономиядан масала ечишга оид билимларининг замонавий ҳолатини таҳлил қилишга шароит яратилган;
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги 3Д-принтер, 3Д-сканер, 3Д-модел ва шу каби замонавий таълим воситаларидан фойдаланишнинг таъсирчанлигини оширишга йўналтирилган астрономияга оид таянч билимларни динамик ошириб бориш ҳамда компютер дастурларидан-планетарийлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган ташкилий-дидактик ва натижавий компонентларнинг изчиллигини барқарор таъминлаш асосида такомилаштиришга оид таклифлар «Умумий астрономия» (рус тилида) дарслиги мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2023-йил 16-июндаги 10/3.4 қарори билан нашрга тавсия этилган 2023/164 И-23 рақамли рухсатнома). Натижада компетентли ёндашув асосида бўлажак физика ва астрономия ўқитувчиларининг касбий компетенсиялари даражаси ва мавжудлигини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси бўлажак физика ва астрономия ўқитувчиларининг малакавий ва тизимли-фаоллик ёндашувлари асосида касбий компетенсиясини ривожлантириш моделининг таркибий компонентларининг интегратив хусусиятларини ишчан-педагогик муҳитнинг асосий талабларига мазмунли мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Умумий астрономия» (рус тилида) дарслиги мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2023-йил 16-июндаги 10/3.4 қарори билан нашрга тавсия этилган 2023/164 И-23 рақамли рухсатнома). Натижада бўлажак физика ва астрономия ўқитувчиларини тайёрлашда астрономия ўқитишнинг педагогик моделини такомиллаштириш имконияти яратилган;
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш жараёни Умумий астрономия, Астрономия курси, Астрофизика ва Астрофизик практикум фанларини ўқитишда астрономик таълим сифатини ошириш мақсадида дуал таълимни киритиш заруратини фактик асослаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Умумий астрономия» (рус тилида) дарслиги мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2023-йил 16-июндаги 10/3.4 қарори билан нашрга тавсия этилган 2023/164 И-23 рақамли рухсатнома). Натижада физика ва астрономия бўйича фанлараро машғулотларда асосий тушунчаларнинг ўзаро боғланганлик кўрсаткичларининг мезонларини аниқлашга эришилган;
астрономияга оид масалаларни ечишни ўргатиш асосида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш мазмуни анкета сўровномаси, кузатиш ва математик статистика усулларидан самарали фойдаланиш ҳамда астрономияга оид масалаларни ечиш бўйича билимлар даражаси ва касбий компетенсияларининг ривожланиш кўрсаткичларини қиёсий таснифлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Умумий астрономия» (рус тилида) дарслиги мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2023-йил 16-июндаги 10/3.4 қарори билан нашрга тавсия этилган 2023/164 И-23 рақамли рухсатнома). Натижада бўлажак физика ва астрономия ўқитувчиларининг астрономиядан масалаларни ечиш асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish