Акрамова Хурсандой Абдумаликовнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кам вазнли чақалоқлар туғилишининг башорат мезонлари ва улар ҳаётининг биринчи йилида ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib50.
Илмий раҳбар: Ахмедова Дилором Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фазлиддин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдугафур Ахатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кам вазнли чақалоқлар туғилишидаанамнестик омиллар ва биокимёвий маркерларнинг прогностик аҳамиятини баҳолаш ҳамдаҳаётининг биринчи йилида улар ривожланишининг ўзига хослигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кам вазнли чақалоқларнинг туғилиши ва уларнинг мослашув имкониятларига, айниқса муддатига етмай туғилган чақалоқларда, анте- ва интранатал омиллар (УТ-белгилар - хорионнинг қалинлиги, камқонлик, плацентар етишмовчилик, ҳамда оналарда PlGF плацента ўсиш омили даражасининг паст бўлиши прогностик муҳим эканлиги аниқланган;
чақалоқларда PlGF плацента ўсиш омилининг ўзгаришлари билан бирга S100b нейроспецифик оқсилининг даражаси кам вазнли чақалоқларнинг туғилишида, МАТ ва бошқа тизим касалликларининг ривожланиши билан улар мослашувининг бузилишида прогностик муҳим эканлиги аниқланган;
кам вазн ва турлича патология билан туғилган болаларнинг бир ёшга тўлгунгача, тана вазни қўшилиши ва “ёрдамсиз ўтиради”, “мустақил туради” ва “мустақил юради” каби моторика белгиларининг орқада қолишининг устунлик қилиши билан жисмоний ва моторикаси ривожланишининг ўзига хослиги аниқланган;
янги туғилган чақалоқларни парваришлаш ва жонлантиришнинг замонавий технологиялари, кўкрак сути билан боқиш, қўшимча овқатни ўз вақтида киритиш тамойилларига тўлиқ амал қилиш, аниқланган бузилишларни ўз вақтида коррекция қилиш билан ўсиш ва ривожланиш мониторингини олиб бориш ва баҳолаш кам вазн билан туғилган болаларнинг нормал ривожланиши ва МАТ бузилишлари ва соматик касалликларнинг камайишига имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кам вазнли чақалоқлар организмининг мослашув имкониятларини кузатиш жараёнида уларни тўғри олиб бориш усулини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Тиббий ёрдам кўрсатиш босқичларида кам вазнли чақалоқларни олиб бориш усули ва улар мослашувининг ўзига хослиги” услубий тавсияномаси тасдикланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрдаги 8н-д/24-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кам вазн билан туғилган болалар ўртасида марказий асаб тизими бузилишларини камайишига, жисмоний ривожланишнинг яхшиланишига ва касалланиш частотасининг камайишига имкон берган;
кам вазнли болалар организмининг мослашув имкониятларини кузатиш ва уларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази (РИПИАТМ)га, Чилонзор туман тиббий бирлашмасининг (ТТБ) 33, 35, 36, 37, 38, 39-сон оилавий поликлиникаларига ва Қибрай тумани ТТБнинг туғруқ комплекси ва ҚВПга татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-д/85-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар болаларнинг жисмоний ва моторик ривожланишининг яхшиланиши (кам вазнли болаларнинг сони 34,1% га камайган; моторика функциясининг муддатда шаклланиши билан кам вазнли болаларнинг сони 21,0% га кўпайган); касалланиш туфайли оилавий поликлиника ва ҚВПга мурожаатлар сони 1,9 мартага, йилига шифохонага ётқизишлар 2,5-3 мартага камайишига имкон яратган.