Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафоева Зебо Фархотовна
Фалсафа доктор (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда қайталанувчи ларинготрахеитнинг ривожланишида генетик омилларнинг ахамияти” 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:№ В2022.1.PhD/Tib2440.
Илмий рахбар: Самиева Гулноза Уткуровна тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети: PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Раббимова Дильфуза Тоштемировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мавлянова Нигора Наримановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда қайталанувчи ларинготрахеитнинг шаклланишида клиник, анамнестик, биокимёвий омиллар, шунингдек молекуляр ва генетик маркерларнинг аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
 илк бор рецидивланган ларинготрахеит ривожланишида VEGF-A-634 G>C, GSTP1 IIe 105 Val A/G генлар полиморфизмининг патогенетик роли аниқланган;
қайталанувчи ларинготрахеит билан оғриган беморларда эндоген интоксикацияни шаклланишида липидлар перекисли оксидланиши ва антиоксидант ҳимоянинг роли аниқланган;
илк бор болаларда қайталанувчи ларинготрахеитни ривожланиш хавфини аниқлашда GSTP гени (IIe 105 Val) G/G, A/G аллеллари ва гетеро/гомозиготали генотипининг прогностик аҳамияти исботланган;
илк бор қайталанувчи ларинготрахеит ривожланишида VEGF-A-634 G>C, GSTP1 IIe 105 Val A/G генлар полиморфизмининг ривожланиш хавфини аниқлашда прогностик аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август 50-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: қайталанувчи ларинготрахеит билан оғриган беморларни  ривожланишининг асосий хавф омиллари аниқланди: такрорий ЎРИ, аллергик касалликлар, оғир ирсий, акушерлик анамнези. Жорий аниқланган хавф омилларини дигностика ва профилактика тадбирларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Қайталанувчи ларинготрахеитни ташхислашнинг янги такомиллаштирилган усулини қўллаш орқали касалликнинг рецидивланиш частотасини камайтириш, асоратларни олдини олиш, беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши болаларда қайталанувчи ларинготрахеит билан оғриган беморларнинг диагностика ва профилактика сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 01 июнь 1730-сонли хати юборилган, хусусан «Болаларда ларинготрахеит кечишининг патогенетик хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9-июндаги 8-н-р/598-сонли маълумотномаси). «Особенности патогенетического течения ларинготрахеита у детей » мавзусидаги услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигида 09.06.22 й.да 8н-п/599-сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги болаларда қайталанувчи ларинготрахеит касалликини қайталанишиниг олдини олиш учун ва рецидив сонини камайтириш учун  диагностик маълумотлар таркибига обьектив баҳо берилади ва  таклиф қилинган эрта ташхислаш алгоритмини кўланилади, бу тавсиялар беморлар стационар даволаш частотасини  қисқарганлиги ҳисобига ётоқ кунидан (бу уртача 5 кун) 1960 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга имкон берди. Хулоса: Қайталанувчи ларинготрахеитни аниқлаш учун оптималлаштирилган алгоритмнинг қўлланилиши 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 1960 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: кайталанувчи ларинготрахеит билан касалланган болларда VEGF-A-634 G>C, GSTP1 IIe 105 Val A/G генлар полиморфизмининг касаллик ривожланиши ва кайталанишидаги патогенетик ахамияти илмий исботланган. Қайталанувчи ларинготрахеит ривожланишида муҳим рол ўйнайдиган генларнинг полиморфизмини ўрганиш натижасида ташхислаш усулларини такомиллаштириш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси ва Окдарё туман тиббиёт бирлашмаси болалар булими амалиётида тадбиқ этилди  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.06.22 й 8н-п/599-сонли хулосаси билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қайталанувчи ларинготрахеитни ташхислашнинг янги такомиллаштирилган усулини қўллаш орқали касалликнинг рецидивланиш частотасини камайтириш, асоратларни олдини олиш, беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда қайталанувчи ларинготрахеит касалликини қайталанишиниг олдини олиш учун ва рецидив сонини камайтириш учун  диагностик маълумотлар таркибига обьектив баҳо берилади ва  таклиф қилинган эрта ташхислаш алгоритмини кўланилади, бу тавсиялар беморлар стационар даволаш частотасини  қисқарганлини ҳисобига ётоқ кунидан (бу уртача 5 кун) 1960 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга имкон берди.
учинчи илмий янгилик: қайталанувчи ларинготрахеит билан оғриган беморларда, липидлар перекисли оксидланиши ва антиоксидант ҳимоянинг узгариши сабабли  эндоген интоксикацияни ривожланиши аниқланган. Липидлар перекисли оксидланиши интенсивлигининг сезиларли даражада ошиши лимфоцитларнинг функционал фаоллигини пасайтиришига олиб келиши ва натижада иммунитет танқислигининг шаклланиши сўнгра касалликнинг рецидивланиши намоён бўлиши асосланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси ва Окдарё туман тиббиёт бирлашмаси болалар булими амалиётида тадбиқ этилди  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.06.22 й 8н-п/598-сонли хулосаси билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қайталанувчи ларинготрахеитни ташхислашнинг янги такомиллаштирилган усулини қўллаш орқали касалликнинг рецидивланиш частотасини камайтириш, асоратларни олдини олиш, беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда қайталанувчи ларинготрахеит касалликини қайталанишиниг олдини олиш учун ва рецидив сонини камайтириш учун  диагностик маълумотлар таркибига обьектив баҳо берилади ва  таклиф қилинган эрта ташхислаш алгоритмини кўланилади, бу тавсиялар беморлар стационар даволаш частотасини  қисқарганлини ҳисобига ётоқ кунидан (бу уртача 5 кун) 1960 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилик: Қайталанувчи  ларинготрахеит ривожланишида VEGF-A-634 G>C, GSTP1 IIe 105 Val A/G генлар полиморфизмининг ривожланиш хавфини аниқлашда прогностик аҳамияти исботланган. Болаларда қайталанувчи ларинготрахеитни баҳолаш дастури ишлаб чиқилган (№ ЭХМ 10757, 15.03.2021), бу қайталанувчи ларинготрахеит билан оғриган болаларни молекуляр-генетик тахлил алгоритмини ҳисобга олган ҳолда дигностика ва профилактика натижаларини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси ва Окдарё туман тиббиёт бирлашмаси болалар булими амалиётида тадбиқ этилди  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.06.22 й 8н-п/598-сонли ва  09.06.22 й.да 8н-п/599-сон хулосаси билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қайталанувчи ларинготрахеитни ташхислашнинг янги такомиллаштирилган усулини қўллаш орқали касалликнинг рецидивланиш частотасини камайтириш, асоратларни олдини олиш, беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат.

Yangiliklarga obuna bo‘lish