Эргашев Нурали Аъзамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳазм ва митохондрия жараёнларига биологик фаол моддалар таъсирининг физиологик ва биофизик жиҳатлари», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология; 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/B47.
Илмий маслаҳатчилар: Асраров Музаффар Исламович, биология фанлари доктори, профессор; Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Насиров Кабил Эркинович, биология фанлари доктори, профессор; Алламуратов Шухратилла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Зайнобиддинов Анвар Эркинжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меъёр ва патологик ҳолатларда ҳазм ферментлари ва митохондриялар функсионал параметрларига биологик фаол моддалар таъсирини тадқиқ қилиш, патологик шароитларда ушбу тизимлар ўзгаришларини коррексияловчи бирикмалар хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кадмий ионлари углевод ва оқсиллар ҳазм қилиш жараёнида иштирок этувчи карболитик ва протеолитик ферментлар фаоллигига ўзига хос таъсир этиши исботланган;
қўрғошин ва кадмий тузлари она каламушларга сут эмизиш даврида берилиши уларнинг болаларида ичак карбогидразаларига ўзига хос таъсир кўрсатиб, лактаза фаоллигини ёшга хос бўлган ҳолатда пасаймаганлиги, сахараза фаоллигини суст ўзгариши, малтаза фаоллигини нисбатан вақтга боғлиқ равишда ошириши аниқланган;
1-О-бензоилнапеллин, 1-О-бензоилкараколин ва 14-О-ацетилкараколин алкалоидларининг жигар ва юрак митоКАТФ-каналини турли даражада фаоллаштириши ҳамда 1-О-бензоилкараколин ва 14-О-ацетилкараколин Cа2+-боғлиқ митохондриялар ўтказувчан порасининг очилишига олиб келиши аниқланган;
салвифолин дитерпеноиди, госситан ва плантагин полифеноллари экспериментал диабетда жигар ва юрак митохондриялари митоКАТФ-каналини турли даражада фаоллаштириши ва Cа2+-боғлиқ митохондриялар ўтказувчан порасини ингибирлаши кўрсатилган;
кверсетин, лютеолин, синарозид, ороксилин А, пуликарин, хризоериол флавоноидларнинг ва госситан, плантагин полифенолларнинг жигар ва юрак митоКАТФ-каналини турли даражада фаоллаштириши исботланган;
глицирризин кислота ва унинг моноаммонийли тузи жигар митохондриялари мегапорасига сустроқ ингибирловчи таъсир кўрсатиб, митоКАТФ-каналга глицирризин кислота суст фаоллаштирувчи, унинг моноаммонийли тузи нисбатан кучли фаоллаштирувчи таъсир кўрсатиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Патологик холатда митохондрия дисфунксиясини ўсимлик моддалари билан коррексиялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диабетик кардиомиопатия касаллигини профилактикаси ва даволаш учун дори воситасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ИАП 05582. 2018 й.). Натижада, салвифолин дитерпеноиди ёрдамида диабетик кардиомиопатия асоратларини даволаш имконини берган;
ўсимлик моддаси бўлган плантагин композицияси асосида қандли диабет касаллигини даволаш учун дори воситасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ИАП 06027. 2019 й.). Натижада плантагин композицияси ёрдамида қандли диабет асоратларини даволаш имконини берган;
флавонолларнинг антиоксидант, антирадикал, митохондрия ўтказувчан порасининг ингибирлаш ҳамда АТФга боғлиқ К+-каналини фаоллаштириш хоссаларидан импакт-факторга эга хорижий илмий журналларда бошқа флавоноидларнинг таъсир механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Нова Биотечнологиcа эт Чимиcа, 2023, В. 22(1), СЖР ИФ – 0,134; Биомед Пҳармаcотҳер, 2023, В.162 (6), СЖР, ИФ – 1,366; Жоурнал оф Миcробиологй, Биотечнологй анд Фоод Сcиенcес, 2022, В.12(2), СЖР ИФ-0,223). Илмий натижаларнинг қўлланилиши флавоноидларнинг ҳужайраларга таъсир қилишида митохондрия ион транспорт тизимлари иштирокини тавсифлаш имконини берган;
Cапсиcум аннуум Л. қизил қалампир таркибидаги биологик фаол моддалар хоссалари маълумотларидан Эупҳорбиа Ҳимуфуза (Wилд.) ўсимлигидан ажратилган полифеноллар ҳамда Госсйпиум ҳирсутум Л. ғўза ўсимлиги чигитидан ажратилган фаол бирикмаларнинг митохондрия функсияларига таъсир механизмларини аниқлашда хориждаги импакт-факторга эга илмий журналларда фойдаланилган. (Чинесе Жоурнал оф Апплиед Эcологй 2018, В.29 (1), СЖР ИФ - 0,267; Нова Биотечнологиcа эт Чимиcа, 2018, В. 17 (1), СЖР ИФ – 0.198; Жоурнал оф Миcробиологй, Биотечнологй анд Фоод Сcиенcес, 2019, В. 8 (4) СЖР ИФ – 0,163). Натижада турли авлод ўсимликларидан ажратилган бирикмаларнинг митохондрия функсияларига умумий механизмлар асосида таъсир қилишини аниқлаш имконини берган.