Ахмадалиев Бобурбек Жахонгир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Томат (Лйcоперсиcум эсcулентум Милл.) ўсимлигини касаллантирувчи вирусларни ажратиш, хусусиятларини ўрганиш ва уларнинг диагностикаси”, 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/B861.
Илмий раҳбар: Қодирова Зарифа Носировна, биология фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети қошидаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, PhD.03/14.07.2022.B/Qx.10.06.
Расмий оппонентлар: Файзиев Вохид Бахрамович, биология фанлари доктори, профессор; Хусанов Тохир Суннатович, виология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Помидор ўсимлигини касаллантирувчи фитопатоген вирусларни аниқлаш, ажратиш, хусусиятларини ўрганиш ва молекуляр-генетик идентификатсия қилиш ҳамда вируслардан ҳимоялаш чораларини излашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикамизнинг айрим ҳудудларида этиштирилаётган помидор майдонлари тезкор замонавий диагностика усуллар ёрдамида ТоCВ, ТИCВ, ТоМВ, ПепМВ, ТСWВ, ИНСВ вирусларига фитосанитар мониторинг қилиниб, улар орасидан ТоМВ энг кенг тарқалгани аниқланган;
илк бор Ўзбекистон шароитида Томато члоросис вирус ва Томато инфеcтиоус члоросис республикамизда этиштирилаётган помидор майдонларида учраши аниқланган;
республикамизда илк бор ТоМВ вирусининг “Томато мосаиc вирус АБЖ-1” изоляти оқсил қобиғи (CП) ген фрагментининг нуклеотидлар кетма-кетлиги секвинс қилинди ва дунёнинг бошқа минтақаларидаги ТоМВ изолятлари солиштирилиб, филогенетик таҳлили ўтказилди;
“ТСК ҲW-75” гел ёрдамида ТоМВ нинг тоза препарати олиниб, вирусга спетсифик зардоб тайёрлаш усули такомиллаштирилган, ТоМВ нинг баъзи биологик ва физик-кимёвий хусусиятлари аниқланган;
ТоМВга спетсифик поликлонал антитанали антизардоб олинди ва бу антизардоб помидорнинг турли нав ва дурагайларининг ТоМВга чидамлилигини скрининг қилишда қўлланилди;
термотерапия усули ёрдамида уруғда сақланган ТоМВ инфекциясини зарарсизлантиришда вақт ва ҳароратнинг оптимал режими аниқланган;
помидор ўсимлигини Томат мозаикаси вирусидан ҳимоялашда кимёвий ва биологик препаратларнинг таъсир этиш даражаси баҳоланган ва қиёсий таққослаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Томат (Лйcоперсиcум эсcулентум Милл.) ўсимлигини касаллантирувчи вирусларни ажратиш, хусусиятларини ўрганиш ва уларнинг диагностикаси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
помидор ва бошқа сабзавот экинларини касаллантирувчи Томат мозаикаси вирусининг республикамизда тарқалган изоляти “Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар ноёб илмий объекти коллекцияси” генофондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2023-йил 14-февралдаги 4/1255-314-сон маълумотномаси). Натижада фитопатоген микроорганизмлар штаммлари коллекция генофондини бойитиш, вирус турлари хилма-хилликлари электрон базаси ахборот таҳлил тизимини шакиллантириш имконини берган;
ТоМВ билан касалланган помидор ўсимлигидан ажратиб олинган изолят “Томато мосаиc вирус АБЖ-1” номи билан Жаҳон микроорганизмлар маълумотлар марказининг Wорлд Дата Cентер фор Миcроорганисм (WДCМ) Натионал Cоллеcтион оф Пҳйтопатҳогениc Миcроорганисмс (НCАМ)) маълумотлар базасига WДCМ 1035-рақами орқали рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг 2023-йил 9-февралдаги далолатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2023-йил 14-февралдаги 4/1255-314-сон маълумотномаси). Натижада дунёнинг турли минтақаларида тарқалган “Томат мозаикаси вируси”ни тадқиқ қилишда глобал доирада фойдаланиш имконини берган;
ТоМВ нинг тозаланган препаратидан КА-12-001 “Хитозан ва унинг хосилалари полимер металлокомплексларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш, уларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини касалликларини олдини олиш ва даволашда ишлатилиши (вилт, илдиз чириши ва монилиоз)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида олинган “Купрумхит” препаратининг антивирал таъсирини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 21-февралдаги 4/1255-351-сон маълумотномаси). Натижада, фитопатоген вирусларга қарши антивирал препарат сифатида “Купрумхит” препаратини амалиётга тавсия этиш имконини берган;
Ўзбекистонда тарқалган ТоМВ изолятининг CП генининг фрагменти асосида молекуляр-генетик идентификатсияси натижасида геном нуклеотидлар кетма-кетлиги фрагментига асосланган тур секвинси бўйича олинган натижалар НCБИ, ЭМБЛ-ЭБИ Эвропа нуклеотид архиви (Буюк Британия, Кембридж) ва ДДБЖ Япония ДНК маълумотлар базасида ОҚ076774.1 ИД рақами билан рўйхатдан ўтказилган Натижада Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Томат мозаикаси вирусининг нуклеотидлар кетма-кетликлари маълумотларини дунёнинг турли минтақаларида учровчи ТоМВ штаммлари билан таққослаш имконини беради.