Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Тохир Халимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Арпанинг сариқ паканалик вирусининг тавсифи ва диагностикаси”, 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B628.
Илмий раҳбар: Қодирова Зарифа Носировна, биология фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети қошидаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, PhD.03/14.07.2022.B/Qx.10.06.
Расмий оппонентлар: Бобоев Сайфулло Ғафурович, биология фанлари доктори, профессор; Тураев Озод Суннатиллаевич, виология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: АСПВ нинг галла экинларида касаллик аломатларини ўрганиш, тарқалиш даражаси ва тарқатувчи шира турларини  аниқлаш ҳамда молекуляр-генетик идентификатсия қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикамизнинг турли ҳудудларида ғалла экин майдонларида буғдой, арпа, маккажўхори, тариқ ўсимликларида тезкор замонавий ПЗР диагностика усули ёрдамида АСПВ-ПАВ, МАВ, СГВ, РМВ, РПВ штаммларига мониторинг қилиниб, улар орасидан ПАВ штамми энг кенг тарқалгани аниқланган;
Республикамизда илк бор касалланган ўсимлик тўқималаридан АСПВ-ПАВ, МАВ, СГВ, РМВ ва РПВ штаммлари полимераза занжир реакция (ПЗР) усулида  молекуляр-генетик идентификатсия қилинган. АСПВ-ПАВ штамининг Т-УЗБ1 ва Т-УЗБ2 изолятлари нуклеотидлар кетма-кетлиги ўрганилди; 
Буғдой ва тариқдан ажратилган АСПВ-ПАВ штамининг Т-УЗБ1 ва Т-УЗ2 изолятлари филогнетик таҳлил қилиниб, НCБИ (АҚШ Миллий Биотехнология Ахборот Маркази), ЭМБЛ-ЭБИ Европа нуклеотид архиви (Буюк Британия, Кембридж) ва ДДБЖ Япония ДНК маълумотлар базасида ОҚ087005.1 ИД, ОҚ107554.1 ИД рақамлари орқали рўйхатдан ўтказилган. АСПВ-ПАВ штамми Г ва ЎЭБИ Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар ноёб объекти коллекциясига жойлаштирилди;
Буғдой ўсимлигида АСПВни тарқатувчи ғалла шираларига қарши курашишда кимёвий препаратларнинг таъсир этиш даражаси баҳоланган ва иқтисодий самародарлик ўрганилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Арпанинг сариқ паканалик вирусининг тавсифи ва диагностикаси мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
АСПВининг мамлакатимизда тарқалган ПАВ изоляти “Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар ноёб илмий обекти коллекцияси” генофондига топширилган (ЎзРФА 2022-йил 22-сентябрдаги 4/1255-2330-сон маълумотномаси) Натижада Фитопатоген микроорганизмлар штаммлари коллекция генофондини бойитиш, вирус турлари хилма-хилликлари электрон базаси ахборот таҳлил тизимини шакиллантириш, ва дунёнинг турли минтақаларида тарқалган “АСПВ-ПАВ” штамини тадқиқ қилишда глобал доирада фойдаланиш имконини берган.
арпанинг сариқ паканалик вирус штаммлари учун ИCАРДА (Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази) буғдой кўчатзорларда навларни арпанинг сариқ паканалик вирусига чидамлилигини баҳолашда фойдаланилди. Арпанинг сариқ паканалик вирус штаммларидан ИCАРДА (Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази) буғдой кўчатзорларда навларни арпаниг сариқ паканалик вирусига чидамлилигини баҳолашда фойдаланилди. (2022-йилдаги 26-сентябрдаги №1225-маълумотномаси). Диссертатсия тадқиқоти натижаларидан вирус штаммларнинг вирулентлик хусусиятлари асосида аниқланган чидамли линияларни АСПВга чидамли навларни яратишда селексион мақсадларда қўлланилмоқда. 
Ўзбекистонда тарқалган АСПВ-ПАВ штамми Т-УЗБ1 ва Т-УЗБ2 изолятларининг оқсил қобиғи (CП) гениниг фрагменти асосида молекуляр-генетик идентификатсияси натижасида геном нуклеотидлар кетма-кетлиги фрагментига асосланган нуклеотидлар бўйича олинган натижалар НCБИ (АҚШ Миллий Биотехнология Ахборот Маркази), ЭМБЛ-ЭБИ Европа нуклеотид архиви (Буюк Британия, Кембридж) ва ДДБЖ Япония ДНК маълумотлар базасида ОҚ087005.1 ИД, ОҚ107554.1 ИД рақамлари орқали рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистон ҳудудида тарқалган АСПВ-ПАВ штамми изолятларининг нуклеотидлар кетма-кетликлари маълумотлари дунёнинг турли минтақаларида учровчи АСПВ-ПАВ штаммлари билан таққослаш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish