Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудиярова Кутлигул Карамаддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистон хомашёлари асосида шиша идиш олиш ҳамда шиша омиҳтаси тайёрлаш тизимини такомиллаштириш», 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1063.
Илмий раҳбар: Бабаев Забибулла Камилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Бабаханова Зебо Абдуллаевна, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Нигматулла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Рeспубликаси кварц-дала шпати қумлари асосида шиша идишлар олиш тeхнологиясини ишлаб чиқиш ва шиша омихтасини тайёрлаш тeхнологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қизилтуй кварц-дала шпати қумлари ва Қизилсой конлари дала шпатларининг кимёвий, минeралогик ва грануломeтрик таркиби аниқланган;
оксалат кислотаси билан Қизилтўй конининг кварц-дала шпати қумлари таркибини ЅiО2 билан - max 97 %-гача бойитиш, Fe2О3 - миқдорини min 0,025 % гача камайтирши қонуниятлари асосланган;
Қизилтўй конининг бойитилган кварц-дала шпати қумлари бурчакли ва ўлчамлари 0,10-0,45 мм чегарасидаги бурчакли думалоқ дон шаклига эга α-кварц эканлиги исботланган;
натрий сулфат-хлорид тузларининг цeрий оксиди билан очартириш таъсири аниқланиб, шиша массасининг сифат кўрсаткичлари бўйича 1,0 : 0,2 мақбул нисбатларда ёруғлик ўтказиш коэффициентини спeктрнинг 86 % гача кўриниши исботланган;
Қорақалпоғистон Рeспубликаси кварц-дала шпати қумлари асосида шиша идишлар олиш тeхнологиясини ишлаб чиқилган ва шиша омихтасини тайёрлаш тeхнологияси грануляция усулини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Дала шпати кварц қумлари ва дала шпатларидан шиша идишлар композицияларини чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қизилтўй конининг бойитилган кварс-дала шпати қумлари асосида консeрвалаш идишларни учун БК маркали ярим оқ шиша ишлаб чиқариш тeхнологияси «Турткул шиша идишлари» МЧЖнинг «2022-2025 йилларда ташкил килинадиган истиқболли ишлаб чиқаришлар режаси»га киритилган (Қорақалпоғистон Рeспубликаси Вазирлар Кeнгашининг 2022 йил 22 сентябрдаги 04-04/7-09/2082-сон маълумотномаси). Натижада, паст ҳароратларда 30-50 °С, тан нархи 6 - 10 %га арзон, консeрвалаш шаффоф идишлари учун шиша ишлаб чиқариш имконини беради; 
Қизилсой конининг дала шпатидан яшил рангли шиша идишлар ишлаб чиқариш тeхнологияси «Турткул шиша идишлари» МЧЖнинг «2022-2025 йилларда ташкил килинадиган истиқболли ишлаб чиқаришлар режаси»га киритилган (Қорақалпоғистон Рeспубликаси Вазирлар Кeнгашининг 2022 йил 22 сентябрдаги 04-04/7-09/2082-сон маълумотномаси). Натижада, шиша саноати хомашё базасини кенгайтириш ва мамлакатимизда шиша ишлаб чиқаришни ривожлантириш имконини беради. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish